Қумдаги хотин. Абэ Кобо

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қумдаги хотин - Абэ Кобо страница 12

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қумдаги хотин - Абэ Кобо

Скачать книгу

ҳайкалга ўхшарди. Бирдан эркакнинг оғзи сув очди. Аммо у сўлагини ютолмади. Тишлари билан лаблари орасига тиқилиб қолган қум сўлакни ўзига шимиб олиб, бутун оғзи бўйлаб ёйилди. У ерга энгашиб қум аралаш сўлагини тупура бошлади. Аммо қанча тупурмасин, оғзининг ғўдири ҳам, қум ҳам кетмади. Назарида, тишлари орасида узлуксиз равишда янгидан-янги қум зарралари пайдо бўлаётгандек эди.

      Бахтига бакка яна лиммо-лим сув тўлиб қолибди. Эркак оғзини чайқаб юзини ювгач, дунёга янги келгандек бўлди. У сувнинг мўъжизавор кучини бу қадар сезмаганди. Қумга ўхшаб сув ҳам минерал, аммо буниси шу қадар тоза, шаффоф, ғайри узвий жисмки, ҳар қандай узвий нарсага қараганда вужуд билан анча осонроқ бирлашиб кетади… Сув томоғидан аста-секин ўтаркан, ўзини тош еб кун кўрадиган ҳайвондек ҳис қилди....

      Эркак яна қайтиб келиб, хотинга каради. Аммо унинг яқинига боргиси келмади. Қум гардлари қўнган хотинни томоша қилиш хуш ёқяпти-ю, аммо унга тақалиш унча ёқимли бўлмаса керак.

      Кечаси кечирган ҳаяжон ва ғазаби ҳозир, кундуз куни унга ақл бовар қилмайдиган даражада бўлиб туюлди. Ҳангама қилиб берса бўладиган бир талай нарсаларни кўрди. Гўё ҳамма кўрганларини хотирасида пухтароқ сақлаб қолмоқчи бўлгандек атрофга яна бир назар ташлаб, наридан-бери отлана бошлади. Кўйлаги билан шими зил-замбил – уларга бир дунё қум тиқилиб қолибди. Шу арзимаган нарсага диққат бўлишнинг нима кераги бор. Аммо кийимга тиқилиб қолган қумни қоқиш бошдаги қазғоқни аритишдан ҳам қийин бўлди.

      Ботинкаларига ҳам қум тўлиб қолибди.

      Кетишдан олдин хотинга бирор нарса дейиши ҳам керакдир? Аммо, иккинчи томондан, ухлаб ётган хотинни уйғотса, уялиб кетади. Ҳа, айтмоқчи, кечаси ётгани учун жой ҳақини нима қилади?.. Ёинки, яхшиси, артель бошқармасига кириб, пулни кечаси бу ерга бошлаб келган таниш чолга ташлаб кета қолсамикан?

      Шовқин кўтармаслик учун аста-секин юриб уйдан чиқди.

      Қайнаб турган симобдек қуёш қум деворнинг лабига тегиб шуълалари аста-секин чуқурга ёйилмоқда эди. Эркак бехосдан юзига тушган кўз қамаштирувчи ёғдудан сапчиб, афтини тўсди. Аммо бир лаҳзадан кейин буларнинг ҳаммасини унутиб, гарангсиганча қаршисидаги тикка деворга тикилиб қолди.

      Ақл бовар қилмайди! Бу ерда кечаси осилиб турган арқон нарвон йўқ эди.

      Кеча у кўрган қоплар сал-пал қум босганча ўша жойида турарди. Демак, у адашаётгани йўқ. Ахир нарвонни қум босиб қолиши мумкинми ахир? Деворга ёпишиб, уни қўллари билан қазий бошлади. Қум кажбаҳслик билан кўчиб пастга тўкилаверди. Ахир у нина қидираётгани йўқ-ку, аввал бошдаёқ топилмадими, қанчалик уринмасин, фойдаси йўқ… Зўраяётган хавотирига эрк бергиси келмай, таажжубланганича яна қум чуқурини кўздан кечира бошлади.

      Чиқиб кетса бўладиган жойи йўқмикан? Эркак уй атрофини бир неча бор айланиб чиқди. Уйнинг шимол томондаги денгизга қараган тарафидан томга чиқилса, юқорига чиқиш осон бўларди, аммо барибир бу ҳам ўн метрча. Эҳтимолки, ундан ҳам баланд, қолаверса, жуда тикка. Бунинг устига тепадан кўриниши жуда ваҳимали залвордор қум

Скачать книгу