Қумдаги хотин. Абэ Кобо

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қумдаги хотин - Абэ Кобо страница 5

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Қумдаги хотин - Абэ Кобо

Скачать книгу

– Нима демоқчи эдингиз? Мен тушунолмадим… Мен, сизга айтсам, ҳашаротлардан коллекция тузаман. Ҳунарим – худди шундан қумликларда яшайдиган ҳашаротлардан коллекция тузиш.

      – Нима, нима? – Чол ҳеч нарса тушунмагандек эди.

      – Ҳа-ша-рот-лар-дан кол-лек-ция ту-за-ман! – деб такрорлади одам баланд овоз билан. – Ҳа-ша-рот-лар-дан, тушундингизми, ҳа-ша-рот-лар-дан! Мен уларни тутаман.

      – Ҳашаротларними? – Чол сира ҳам ишонгиси келмай, юзини ўгирди-да, тупурди. Ёки, тўғрироғи, лабида сўлаги осилиб қолди. Шамолда сўлак худди узун ипдек чўзилиб кетди. Нега бунчалик безовта бўлаётган экан?

      – Бу районда биронта текшириш ўтказиляптими?

      – Ҳа йўқ, агар сиз текширувчилардан бўлмасангиз кўнглингизга келган ишни қилаверинг, менга барибир.

      – Йўқ, йўқ, мен инспекциядан эмасман.

      Чол ҳатто бош ҳам қимирлатмай унга орқасини ўгирди-да, похол кавушининг тумшуғи билан қумни сурганча аста-секин тепаликдан кета бошлади.

      Эллик метрча нарироқда, эҳтимолки, чолни кутиб бўлса керак, бир хил кийинган учта эркак қимир этмай чўнқайиб ўтирарди. Улар қачон пайдо бўлишди экан? Улардан бирида дурбин бор шекилли, уни яккаш тиззасида ўннаб ўтирибди. Чол уларнинг олдига етиб борди. Тўрттовлари бир-бирларининг оёқлари остидаги қумни шахт билан сурганча нима ҳақдадир маслаҳатлаша бошлашди: ораларида қизғин баҳс кетаётгандек эди.

      Йўловчи пашшасини қидиришни давом эттирмоқчи бўлиб турган эди ҳамки, яна ҳаллослаганича чол етиб келди.

      – Шошманг, сиз ростдан ҳам префектурадан эмасмисиз?

      – Префектурадан эмасмисиз?.. Йўғ-э, сиз янглишяпсиз.

      Бас етар, деб ўйлади у ва хира чолга ташриф қоғозини кўрсатди. Чол лабларини пичирлатганча қоғозни узоқ ўқиди.

      – Э, сиз мактабда муаллим экансиз…

      – Биласизми, менинг префектурага ҳеч қандай алоқам йўқ.

      – Ҳа, сиз муаллим экансиз…

      Ниҳоят, пайқади шекилли, чол кўзларини сузиб, қоғозни ушлаганча ҳамроҳларининг олдига қайтиб борди. Ташриф қоғозидан улар қаноат ҳосил қилишди шекилли, ўринларидан туриб кетишди.

      Чол яна қайтиб келди.

      – Хўш, энди нима қилмоқчисиз?

      – Ҳашаротларни қидираман.

      – Ахир охирги автобусга кечикдингиз-ку.

      – Тунаб қолсам, биронта жой топилмасмикан?

      – Тунашгами? Бу қишлоқдами? – Чол яечукдир сесканиб кетди.

      – Хўп, агар бу ерда топилмаса, қўшни қишлоққа бора қоларман.

      – Борасизми?

      – Мен, умуман бирон ёққа ошиқаётганим йўқ…

      – Йўқ, йўқ, овора бўлиб нима қиласиз…– Чол бирдан сертавозе бўлиб, сўзамоллик билан давом этди: – Ўзингиз кўриб турибсиз, қашшоқ бир қишлоқ, биронта ҳам тузуккина бошпана йўқ, аммо қарши бўлмасангиз мен кўмаклашардим, бир оғиз айтиб қўйишим мумкин.

      Унинг нияти бузуққа ўхшамайди.

Скачать книгу