НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 12
Илк танишув чоғидаёқ бўйлари пасту баланд, сочлари сарғиш, қора, қизғиш, кўзлари кўк, тарғил, мовий, қоп-қора, жавдирабгина турган болагиналарни ях-ши кўриши зарурлигини ҳамда кўксида беадат бир оғриқ билан етимаккина-ларни ёқтириб қолаётганлигини ўйлагани ҳамиша ёдида. Яхши кўриш истаги эса ўша лаҳзалардан бери тобора авж олаётгани айни ҳақиқат. Айниқса, бош ошпаз Шавкат Тўрани бўшатганидан кейин!..
Дарвоқе, Матқодир аввалида уввало кўнмаган эди: йўқ, деган эди паришон бошини чайқаб: “Йўқ!.. Биласиз, ман сизни ўз оғамдин яхши кўраман, лекин ўз уйимдай бўлиб қолган жойимдан мани бежой қилманг, илтимос?..”
Тўғри-да, салкам йигирма йилдан бери ишлаб, обрў-эътибор орттирган ишхо-насидан, кўнгил қўйган касби корию дўсту даврадошларидан айро тушиш осон-ми. Умр – оқар дарё: бандасига кўп нарса керак эмас – яхши хотин, яхши фарзандлар, яхши касб, яхши дўст, яхши давра… Осонми – то янги жойга кўн-гил қўйгунча?!.
Аммо-лекин, Раҳимов Матқодирга ётиғи билан тушинтирганидан кейин, ин-жиқлик қилмай, рози бўла қолди: “Яхши! – деди, дабдурустдан кўзлари бош-қача чақнаб. – Дим яхши ўйлабсиз, ёшулли!..”
Ажабки, Болалар уйининг тарбияланувчилари шаҳар мактабларида ўқиётган-лари учунми, Болалар уйида биттаям тўгарак йўқ экан. Раҳимов Болалар уйи-нинг ўзида худди Пионерлар уйидагидай турли тўгараклар тузажакларини айтди: “Ёш табиатшунослар” , “Навқирон техниклар”, “Ўғил-қиз меъморлар”, “Гўзал раққосалар”, “Каштачи қизлар”, “Бизнинг мусаввирлар”, “Жўровоз хонандалар” ва ҳоказо.
– Маъқулми?.. Тўгаракларнинг баричикини ўзинг назорат қиласан. Яхши, де, ўжарлик этма, ўзинг яхшисан-ку, Қодирбой – иним?
Матқодир, бир зум ўйчанликдан сўнг:
– Яхши, – деди, юз-кўзлари жилмайиб. – Дим яхши ўйлабсиз!..
– Отангга раҳмат, Қодирбой! – деди Раҳимов, қўлини чўзиб. – Эса, таша!.. Лекин айтиб қўйий: асосий вазифанг, – ман бору йўқ, – Хўжалик ишларини бошқариш!..
– Шуниси сал чакки-да, ёшулли! – деди МатҚодир, тағин жилмайган кўйи, оғасидай қадрдонининг қўлига қўлини шарақлатиб ташаётиб. – Яхши, сиз айт-ганча бўла қолсин!..
Ана ўшанда Раҳимов на фақат болаларнинг ҳаётида, балки айни чоғда ўзи-нинг ҳаётида ҳам унутилмас нималардир рўй бераётганлигини кўнглида гурул-лаган бир ҳаяжон билан аниқ идрок этган эди.
* * *
Хуфтон маҳали.
Кенг-мўл, баланд айвон, тўрда икковгинаси: эру хотин. Ўртада хонтахта, хон-тахта устида ёз неъматларига тўкин дастурхон: олма, анор, шивирғони, коса-ланган гурвак…
Раҳимов ҳалигина ишдан қайтган эди.
Эшигию деразаси айвонга қараган анави уйда кенжаси хонтахтага мук ту-шиб, дарсини қиляпти, тўнғичи ошхонада, қолган учаласи эса пахтада.
Ҳаял ўтмай, тўнғичи катта сапол товоқ тўла курдик ҳамда иккита қошиқиқ, тоза ювилган битта қизил қалампирни олдига қўйгач: