НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 14
… э, бунингдийин бахту давлат ҳамма болагаям насиб этавермас экан-да!..
Раҳимов хомуш ортига қайтди. Ўрнига ўтирди.
Ана, овқат тарқатиб бўлинди.
Соатига қаради.
… вақт – ўн бешта кам саккиз – аввал оқшом. Ҳали кеч эмас. Ҳадемай, овқат еб бўлинади. Кейин…
Болаларнинг омонат дафтарчалари билан боғлиқ муаммони ўйлаб, Раҳимов:
– Қодир, – деди. – Қодирбой?!.
Олди брезент билан тўсилган ошхона айвони томондан Матқодирнинг овози эшитилди:
– Лаббай, ёшулли. – Ва, ҳаял ўтмай, чаққон яқинлашаётиб сўради. – Ай-тийми, дастурхон ёзаверсинларми?
Болалар овқатланиб, идиш-товоқлар йиғиштириб бўлингач, ошпазу тар-биячи-мураббийлар бирга давра қуриб овқатланишарди.
– Йўқ, – деди Раҳимов. – Ўтиринг. Омонат дафтарча масаласи мани ўйланти-раётир.
– Унинг навуси сизни ўйлантиради, ёшулли, – деди Матқодир, шартта Ра-ҳимовнинг рўпарасига ўтираётиб. – Қайтага бари хурсанд бўлади-ку!
Аслида, шундайку-я, лекин, болаларнинг орасида яширинча сигаретми, папи-росга кўнгил қўйганлари, бўйи чўзилиб қолаётган қизлардан баъзиларининг қошқаламу лаббўёққа ишқи тушаётганлари бўлиши мумкин.
… катта кетиб бўлмайди-ку, бола-да!..
Қачонлардир қўлларига тегадиган даста-даста сармоя эмас, айни кезда нақд оладиган беш-ўн сўмлари уларни кўпроқ қизиқтиришини айтиб:
– Биз болаларни ўзимиздан ранжитиб-бездириб қўймаслигимиз герак, – деди Раҳимов. – Ина, масала нерда, Қодирбой – иним!
– Ман буёғини ўйламаган эканман, ёшулли. Сиз – ҳақсиз.
– Ўйланг, иним, ўйланг!..
Иккинчи ўн кунлик йиғим-терим якуни бўйича, айрим чевар қизларга етмиш беш сўм, баъзи болаларга эллик-эллик беш сўмгача берилиши керак. Бош-ланғич синф ўқувчиларининг барига уч сўмдан беш сўмгача…
… эллик сўм шунчаки арзимас пул эмас-а!.. Бир камбағалнинг салкам бир ой-лик хизмат ҳақи, – деб ўйлади Раҳимов. – Аёлларнинг энг қимматбаҳо чехча фасон этикчаси ўттиз-ўттиз икки сўм, йигитларнинг мана ман деган финча кастюм-шими эса эллик сўмнинг нари-берисида.
– Агар улар бугун фалон сўмдан қўлларига пул олсалар, эрта кечқурун шум-такаларингизнинг бир-ярими гўзингизни шамғалат этиб, калхўз марказидаги дўкондан виноми ё бошқа бир балолар олиб келмасликларига ёки бир-бирининг пулларига кўз олайтирмасликларига сиз кафил бўлоласизми, Қодирбой – иним?
Қодирдан садо чиқмади, тирсагини столга тираб ўтирган эди, муштини оғзи-га босиб, қошларини бир керди-да, бошини сарак-сарак қилди.
– Болалара пуллари ўрнида омонат дафтарчаларини топширганимиздан ке-йин, бош тарбиячи билан иккингиз ўқувчиларимиздан