НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 18
Султонбойнинг – бамайлихотир ўтирган нотаниш йигитнинг – саломига не-чундир хушлар-хушламас алик олиб, мудир қоринчаси устида қўлларини алла-товур мутеларча қовуштирди: хўжайин, хизмат?
… бунча?! – Мудирнинг маъракалардагидай қўлларини қоринчаси устига қў-йиб, қанотлари қора аллабир қуш каби бошини бошлиқ сари ғалати қийшай-тиргани Султонбойни таажжублантирди. – Шартмикан шунақаси? Ёши кап-катта одама-а?
Унинг – эллик ёшлардаги кишининг, бошлиққа – қирқ ёшлардаги йигитга, тавозеъ билан – мутеларча қўл қовуштиргани, ростиси, Султонбойга ёқмади. Лекин буни сездириш… сездириб қўйиш вақти ҳам, қолаверса, ўрни ҳам эмас эди; сиртдан гўё хотиржам – курсининг суянчиғига бепарво суянган кўйи – ҳар иккала ёши улуғ кишининг муомала-муносабатларини ажабтовур қизиқиш билан кузата бошлади.
– Танишиб қўйинг: укамизнинг отлари – Султонбой экан, – деди бошлиқ. Султонбой ўрнидан хиёл туриб, қўллашмоқчи эди, лекин мудир қия ҳам қара-маганидан сўнг, қимир этмай, ўтираверди. – Бизда ишламоқчилар. Мана, нап-равлениялари ҳам бор.Ўзлари шу… ўзимизнинг кўктепалик эканлар.
– Пўлат Ҳакимович, напраленияси борлиги яхши-ку, лекин кўктепалик-ларнинг ўпкаси андак баландроқ бўлади, дейдилар,– деб, мудир қоринчасини қилпиллатганча, ҳиринглаб кулди. – Баъзан қаттиқ-қуруқ гапириб қўйсак, тў-қимларини қоринларига оғдирволмасмиканлар?
… нима деяпти бу энағар? – деб ўйлади Султонбой, қошлари чимирилиб. – Эшак демоқчими?.. Э, сани ўша оғзингга… аяғим. Бўйингг-а!..
Бошлиқ ҳам кулган бўлиб:
– Кўрасиз-да, баландроқ бўлса, силаб-сийпалаб, жойига тушириб қўярсиз, – деди. Сўнг Султонбойга юзланиб, узрчан кулимсиради. – Султонбой, кўнгли-нгизга олмайсиз-да, Бакир акангизнинг феъллари шунақароқ.
… яхши. Яхши! – деб ўйлади Султонбой, тушундим, дегандай бош ирғаб. – Бил-ган топиб гапирар, билмаган – қопиб… Кўрамиз.
Ҳар иккаловларига қарата бошлиқ – Пўлат Ҳакимович:
– Биргалашиб ишлайверасизлар, – деди, ниҳоят, энди мени холи қолдиринг-лар, дегандек. – Омад!..
– Хўп бўлади! – деб, Султонбой ўрнидан турди.
Султонбойнинг бир қадар бетакаллуф гап оҳангги Бакир мудирга ёқмадими, бир чимирилиб қўйди. Сўнг бошлиққа қуллиқ қилиб, негадир:
– Раҳмат, – деди, ч о й ч а қ а у н д и р г а н ч о л д а й б у к и л г а н кўйи, секин ортига тисарилаётиб. – Кўп раҳмат, Пўлат Ҳакимович!..
Ростиси, мудирнинг бу қилиғи ҳам Султонбойга ёқмай, кўнглидан хавотир-намо бир гумон кечди.
… бунақалар а л а м з а д а бўладилар!.. Кўрамиз.
Даҳлиз узундан-узоқ эди. Нимёруғ эди. Даҳлизнинг ҳар иккала томонида қатор хоналар. Айрим хоналарнинг эшиги қия очиқ. Ҳар бир эшикка қайси бў-лим эканлиги хусусида лавҳа ёпиштирилган: “Боғдорчилик”… “Паррандачи-лик”… “Чорвачилик” ва ҳоказо.
Султонбой кўп кузатган: бўйи ўртачароқ кишилар атай кўкракларини кериб, лўнгк-лўнгк юрадилар. Бакир мудир эса, бўйи ўртачадан пастроқлиги учунми, сал-пал кўкрагини керганидан ташқари,