НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 19
Султон кўрсатилган жойга бориб, пайпоғи қўнжидаги туфли артадиган бир парча латтани чиқарди. Аввал курсини артди, сўнгра столни… Бир-бир ғала-донларни очиб қотган нон увоқлари, ғижимланган чой қоғоз, қоғозли, қоғозсиз қанд-қурс ҳамда анча-мунча туксизланган чигитни бурчакдаги ахлат челакка элтиб тўкди. Ниҳоят, ишга тутинди.
Ҳамма ўз иши билан машғул, хона жимжит эди.
Бир маҳал, мудир: ув-ва-а!.. – деб кекириб юборди.
Султонбой ялт ўгирилди-ю, нохос бир ножўя иш қилиб қўйгандек, ўша за-ҳоти юзини бурди.
– Қурғур, зардам қайнаёпти, ошқозоннинг мазаси йўқроқ. Ўв, Сўлтонбой! – деб, Бакир мудир чўнтагига қўлини тиқди. – Укам, югуриб бориб, бозордан манга бир донагина сабзи келтирмайсизми? – дея кўча томонга – тўрт қават пастга ишора қилди. – Ана, бозор яқин.
… ҳазиллашаяптими? – деб ўйлади аввалида Султонбой, лекин унинг қўлида бир ҳовуч сариқ чақани кўриб, ижирғанди. – Нима, ман сани малайингманми? Югуриб борибмиш-а!.. Ҳе, сани ўша жиғилдонингга!..
Агар кўнглидан кечаётган аччиқ фикрларини овоз чиқариб баралла айтганида эди, эҳтимол, бундан кейин бўладиган ғалваю ғашликлардан Султонбой бира-тўла бутунлай… қутилиб қолармиди. Лекин, ўзбекчилик – қўндоқдалигиданоқ қулоғига қўрғошиндай қуйишган: каттага – ҳурмат, кичикка – иззат; мусулмонмисан, – тамом! – ўзингдан катта биров иш буюрганда, қулоқ қоқмай, тайсалламай бажаришинг керак. Бакир мудир эса нафақат ёши улуғ киши, айни чоғда раҳбари ҳам.
… балки, мани синаётгандир, энағар.
Ушбу тахмин хаёлидан кечаётиб, Султонбой:
– Қўяверинг, ўзимда бор, – деб, мудир айтганидай югуриб эмас, хушлар-хушла-мас, – гўё секин бориб келгунигача, жиғилдони қайнай-қайнай ўлиб қолади-ю, бираваракайига у н д а н қутиладигандек! – хонадан чиқди.
Орадан бир чойнак чой ичилгудай фурсатларда Султонбой қоғоз халтачада бир талай сабзи олиб қайтди. Лекин, негадир, Султонбойнинг юз-кўзидан ху-ноблиги билинмас, аксинча, аллатовур хушҳолдай эди.
Бакир мудир қоғоз халтачани қўшқўллаб оларкан:
– Ўҳ-ҳў-ў, бу жуда кўп-ку, укам! – деди. Раҳмат демади.
Султонбой мудирига: нима, бу санинг миннатдорлигингми, ношукр, деган-дай бир қаради-да, индамай, жойига ўтди. Ўтирди.
Ўша аснода Бакир мудир халтачадаги бори сабзини столга тўкдию:
– Иби, нима бу, укам?! – деди, қошларининг ўртасига ғуррадай тугун тушиб. – А-а?
– Савзи, – деди Султонбой.
– Кўраяпман – сабзи! – деди Бакир мудир. – Лекин, буларнинг бари эркак-лаган сабзи-ку!
Бош бармоқдан йўғонроқ, ўрта бармоқдан узунроқ бир талай сабзининг орасида биттаям мушак сабзи йўқ эди.
Йигитлар бир-бирига: боплаптими, азамат, дегандек, бир стол устидаги саб-зиларга, бир Султонбойга қараб қўйишди.
Султонбой эса:
– Қизталақ, чорбозорчи мани алдапти-да, – деди. – Алмаштириб ке-лайми?
Беихтиёр йигитлар: рост айтаяптими,