НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 20

НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Скачать книгу

деб юборди овоз чиқариб. Бир куни, ўзи кўрган, қулоғи билан эшитган бир бригадирни раис: сани онангни эшшак… эмсин, деб сўк-кан, бу ҳам етмагандек, қаҳр билан кетига тепган. – Азоб ҳам гапми, турган битгани хўрлиг-э!.. Ишга боришим керак: барибир, Бошқарма – Бошқарма-да!..

      Ахийри, чала-чулпа нонушта қилган бўлиб, ишга йўл олди.

      Кунлар ўтавераркан.

      Аттангки, кўнгилда – на ҳаяжон, на бир йилт этган нур!.. Гоҳо, ҳалитдан ўзини минг йиллар яшаб қўйгандай ҳис этаётгани ўртаворади.

      … лекин, на чора?!.

      * * *

      Кеча – бозор куни, Султонбой Бакир мудирнинг янги қураётган иморат ҳашарида қатнашган эди, ишга кечикиб, қош-қавоғи шишган, кўзлари қизарган, юзлари сўлғин, чолвори ғижим бир аҳволда борди. Дам кўзларидан ёш, дам бурнидан сув кетиб, чошгоҳгача қилган ишининг тайини бўлмади, кўнгли ёришмади ҳам. Кейин, бирдан иситмаси кўтарилиб, аъзойи танига совуқ бир титрама ёйилди-да, совуқ еяётгандек, жунжикаверди. Ахийри, ижозат сўраб, ижарахонасига қайтди.

      Уй бекаси – ҳамиша қошу киприкларига қуюқ ўсма-сурма суриб юргувчи, кўзлари чаросдай тожик хола, саратоннинг жазирамасига қарамай, Султоннинг жағи-жағига тегмай, дир-дир титраётганини кўриб, даъфатан саросималаниб қолди. Сўнг, дарров уйга суяб кириб, тўшакка ётқизди. Ва, ҳаял ўтмай, бир коса серпиёз, серқалампир қайноқ шўрва кўтариб кирди-да, худди ўз опаси, ўз онаси каби қўярда-қўймай:

      – Ичинг, бачем, ичинг! – деди, буғи чиқиб турган шўрвани қошиқда оғзига тутиб. – Ҳа, акун яна бир қошиқ…

      – Ачиқ-ку, холажон.

      – Охи ким айтаду сизга, дори ширин бўладу, деб?!. Инжиқлик қилманг акун, бачем. Пиёзларини ғажур-ғужур чайнанг, чайнанг!..

      – Раҳмат, холажон. Бас.

      – Йўқ, яна бир қошиқ!.. Ҳа, бале. Акун яна бир қошиқ!..

      Сал иссиғи кўтарилса, Султонбойнинг алаҳсирайдиган одати бор эди, алаҳлай-алаҳлай, кўзи уйқуга илкинди; кўрпа устидан тожик холасининг яна бир адёл ташаганини билмади ҳам.

      Гоҳ қордай оппоқ булутлар бағрида, гоҳо тубсиз, қоронғи жарликларга уча-уча, ухлаган-ухламаганлигини билолмай, аъзойи бадани жиққа терга ботиб, Султонбой кўзларини очганида, қуёш уфққа оғқан, унинг олтинранг нурлари дераза ойналарида шуълаланмоқда эди.

      Ногоҳ, узлуксиз ғинғиллаётган инжа бир товуш Султонбойнинг қулоғига чалина бошлади. Султонбой қулоқларини динг қилиб, кўзларини катта-катта очди: вассажуфт шифтнинг бурчагидаги ўргимчак тўрига ўралиб қолган бир чивинга назари тушди. Ва, ўша аснода, ковакдан чиққан бўзранг, биққи бир ўргимчакнинг аста чивинга яқинлашаётганлигини кўриб, нечундир, бирдан қайт қивлоргиси келди, тағин кўнгли лаҳосланиб, кўзларини юмди.

      Сирасини айтганда, идорада Султонбойнинг қилаётган ишларининг тайини йўқ: турли жадваллар чизиш… кун сайин туманлардан оқиб келаётган оппоқ ва-рақлардаги жонсиз… руҳсиз, лекин пахтакорнинг қаро терию бадбўй қонига қоришиқ – “Фронт – қурбонсиз бўлмайди. Пахта йиғим-терими кампаниясиям фронт!” – аччиқ қисматидан ғамгин ҳикоя қилгувчи рақамларни бир-бир катта темир дафтарларга

Скачать книгу