НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 24

НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Скачать книгу

ўрнидан турди, – биров айтган экан: қуёшдай бош сенга томон энгашади-ю, сен янги туққан хотиндай тарвайиб ўтираверасанми, адабсиз?! – ҳув ў ш а н д а қўрслик қилгани бори икр-чикрлари билан хаёлида ғужғон ўйна-ган кўйи, юз-кўзларида табассумга мойил майин бир жилмайиш жилоланиб, қўллашди, сўрашди. Сўнг, ҳамма қатори шукронага қўшилиб юзига фотиҳа тортгач, меҳмонни бир пиёлагина иссиқ чой билан сийлашни ўйлади ва столи стдаги чойнак ҳамда пиёлаларни олиб, секин хонадан чиқди.

      ... токи сафдошларинг қаторида сен ўзингни энг охирги ўринга қўёлмас экан-сан, билгилки, сенга омонлик йўқдир. – Яқинда авлиёмонанд Махатма Ган-дининг “Менинг ҳаётим” китобини ўқиётиб, Султонбой ушбу жумлаларнинг остига қизил қалам билан такрор-такрор чизган эди, шуни эслаб, енгилгина энтикди. – Шунақа – даъво қанча катта бўлса, ранж ҳам ўша қадардир.

      20

      19–80й.

      10

      S О S

      Ушбу ҳикоямни бутун дунёга “Ўз-

      беклар иши” деб жар солинган лаъ-

      нати жараённинг жабрдийдалари-

      га бағишладим.

      Фаридиддин Атторнинг ёзишича, Малик Динор кемада бораётган экан. Ундан кира ҳақини сўрашипти. Пулим йўқ, дебди Малик Динор. Кема малай-лари Малик Динорни роса калтаклашибди. Малик Динор ҳушидан кетибди. Ҳушига келгач, тағин кира ҳақини талаб қилишибди. Пулим йўқ, дебди яна Малик Динор. Малайлар тағин аямай калтаклашибди. Яна ҳушидан кетибди у. Ҳушига келганидан сўнг, тағин кира ҳақини сўрашибди. Пулим йўқ, дебди та-ғин Малик Динор. Малайлар яна уни ҳушидан кетгунича савалашибди. Ҳушига келгач, қўл-оёғини боғлаб, денгизга улоқтирмоқчи бўлишибди. Ана ўшанда мўъжиза рўй бериб, бир гала балиқ сув бетига қалқиб чиқибдию, ҳар бири тум-шуғида Малик Динорга иккитадан тилла динор узатибди. Малик Динор икки тилла динорни олиб, кема малайларига берибди. Ва, бу жоҳиллардан энди йи-роқроқ юрайин, деб, этак силтаб, денгизда, – ҳатто, тўпиғига сув сачрамай, – яёв кетиб қолибди.

      Ў-ў, менинг карахтгина ўзбегим, сен минг йиллар тиришсанг ҳам Малик Динор бўлолмайсан, – тобора денгизинг ҳам қуриб, бирин-бирин балиқларинг ҳам нобуд бўляпти, – бинобарин, сенга тумшуғида олтин тангалар узатадиган балиқлар ҳам йўқ. Бироқ, тасаввур этгинки, Малик Динор ҳолига тушиб қол-динг. Хўш, энди нима қиласан?..

      1

      Миршаблар қуршовида ташқарига чиқаркан, у ер-бу ерда ишчиларнинг қай бирлари куйиниб, баъзилари ҳангоматалаблик билан тўпланиб турганлик-ларини кўрдию, Мўмин Хол бошини эгди. Кўзи тинди. Оёғи остида ер чайқа-лаётгандек эди.

      … шафқатлисан ахир, раҳмдилсан-ку, Художон, бунақа шармандаликдан кўра, ол омонатингни, ол?!. Тўғри ишхонадан… Машинада… Ана, пўлат сандиқ-дай машина ичида темир қафас… Ҳангоматалабларнинг кўзи олдида-я!.. Ху-дожон, ол, ола қол жонимни?!

      Миршаблардан қайсидир бирови кескин елкасидан итариб, темир эшикни даранглатиб қулфлади.

Скачать книгу