НАМОЗШОМ ХАЁЛИ. Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ страница 30

НАМОЗШОМ ХАЁЛИ - Муҳаммадали ҚЎШМОҚОВ

Скачать книгу

ўйладим, қизимни ўйладим.

      – Ҳм-м, – деди Тоға тағин. – Уйингдан келёпсанми?

      – Ишхонамдан.

      – Э!.. – деди Тоға. – Ана, ўзингни ўйлагансан.

      Мўмин Хол индаёлмай, чаккасини қашиди.

      – Пешин чоғи уёққа олиб кетишганда, ҳой-наҳой, уйингга чопар жўнаган бўлса, шу тобда болаларинг ўз ёғларида ўзлари қовурилишаётгандир.

      Мўмин Хол тўнғиллаб:

      – Қаёққа бош ураримни билолмай қолдим ахир, тоға! – деди.

      Бир муддат ўйчанликдан сўнг, Тоға:

      – Майли, бўлар иш бўпти. Куяверма, – деди. – Ўлимдан бошқасининг чора-си бор.

      Мўмин Хол тоғасига жавдираб термилди: чорасини айтинг, тоғажон?

      – Бўпти, эрта шу пайтдан сал эртароқ кел, – деб, Тоға туришга чоғланди. – Ҳозир тўғри уйингга жўна.

      Мўмин Хол чойнакдан яна пиёлага устма-уст яхна чойдан қуйиб ичди. Ўрнидан турди. Симчироқнинг устундаги тугмасини босди. Бирдан айвон ёришди.

      – Тоға, янгам кўринмаяптила?

      – Янганг билан жиянинг невараларни эргаштириб, туғуруқхонага кетган, – деди Тоға. – Кеча келиннинг кўзи ёриди.

      Мўмин Хол жилмайиб:

      – Зўр-ку, муборак бўсин! – деб, суюнчига иккита беш сўмлик узатди. – Ху-до умри билан берган бўсин!

      Тоға кулиб:

      – Қўй, одамни қўлга ўргатма, – деди.

      Мўмин Хол пулни хонтахта чеккасига қўяётиб

      – Келиннинг соғлиги яхшими? – деб сўради. – Неварачангизнинг?..

      – Шукр, яхши… Жиянинг яна ўғиллик бўлди.

      – О, зўр-ку!..

      Кўчага чиқдилар.

      Мўмин Хол тағин жавдираб:

      – Чорасини айтмадингиз-ку, тоға? – деди.

      – Салим Пўлатни биласан-а?

      – Биламан, – деди Мўмин Хол. – Зўр одам!

      – Бал-э!.. Республика судида Салим Пўлатнинг ўзидан ҳам зўрроқ ошналари бор, – деди Тоға. – Салим Пўлатникига борамиз. Гапингга қараганда, ҳали судгача вақт кўп экан, – деб, Тоға хайрлашди. – Бўпти, келинни, балаларингни сўраб қўй.

      Ниҳоят, кўнглига бир ёруғлик инганини ҳис этиб, Мўмин Хол хийла хуш-ҳоллик билан хўшлашди. Кейин, машинани юргизиб, тезликни қўшаётганда, елкасидан эзаётган ғусса юки тамом ағдарилгандай енгилгина энтикди.

      … келганим яхши бўлган экан. Салим Пўлат – зўр одам!.. Тоғам ҳақ гапни айтдила: қ ў р қ у в о д а м н и и т о а т к о р м а х л у қ қ а а й л а н т ир и б қ ў я р к а н. Аммо, н о ч о р л и к-ч и?.. Беҳуда айтишмагандир ахир: ўйнашмагин арбоб билан, арбоб урар ҳар боб билан, деб! Ҳар хил ҳаромхўр арбоблару амалдорлар ғиж-ғиж қуртдай ғимирлаётган жамиятда ҳалол-ликнинг ўзигина бандаси учун қалқон бўлолмас экан. Йў-ў-ўқ, йўқ!..

      Тағин туйқис Балояннинг уч кун аввал айтган бир гапи Мўмин Холнинг ёдига тушди: “Агар тилхат ёзишдан ташқари, бошқа

Скачать книгу