Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 13

Жанр:
Серия:
Издательство:
Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов

Скачать книгу

В.Абдуллаев уни қашшоқлик ва муҳтожликка изоҳ сифатида келтирса101, Иззат Султон муҳтожлик ва мағрурлик тасдиғи сифатида кўрсатган102. Бизнингча, Фахрийнинг маълумотига танқидий қараш лозимга ўхшайди. Бу ҳар бир инсон ҳаётида учрайдиган тасодифий ҳолат. Агар Алишер Самарқандда қашшоқ бўлганда шахсий хизматкор сақламаган бўларди. “Макорим ул-ахлоқ” асарида Алишернинг Пир Аҳмад номли хизматкори бўлгани ҳақида маълумот бор103.

      Амир Алишернинг феъл-атвори ҳақида

      Алишер Навоий тарих зарварақларида мангу нақшланишига сабаб бўлган уч асос мавжудлигини яхши биламиз. Бу – унинг беназир (тенгсиз, ўхшаши йўқ) истеъдодидан дарак берувчи буюк асарлари, машҳур давлат арбоби бўлгани ва ниҳоят, уни улуғ пир мақомига кўтарилган хулқ-атворидир.

      Навоий замонасида ва кейинги асрларда Алишер Навоий ҳақида маълумот берувчи ёзма манбаларнинг деярли барчасида унинг хулқ-атвори ҳақида махсус тўхтаб ўтилган. Бунда ҳам икки ёндашув кўзга ташланади: биринчисида Амир Алишернинг фазилатларидан ҳикоя қилувчи нақллар орқали инсон камолоти мезонлари тарғиб этилса, иккинчисида ушбу машҳур тарихий шахснинг оддий инсонларга хос хулқ-атворини кўрсатиш устуворлик қилади. Ҳар иккала ёндашув таъсирини XVI–XIX асрларда яратилган барча манбаларда бирдек сезиш мумкин.

      Навоийнинг юксак нсоний фазилатлари ва феъл-атвори ҳақида қолдирилган маълумотлар унинг замондошлари Мирхонд, Хондамир, Давлатшоҳ, Зайниддин Восифий ва Заҳириддин Бобур қаламига мансуб.

      Давлатшоҳ унинг камолот даражасини шундай тавсиф этади: “Муносиб дўстлари, (баланд) мартабали арбоблар унинг ёқимли суҳбатидан миннатдор ҳамда розидирлар. Унинг ҳимматли мажлисларида қатнашиш фозиллар тилаги, олий даргоҳи фуқаронинг мурожаатгоҳи, дастурхони дарвишлар учун турли нозу неъматларга тўла, эшиги муҳтожларга ҳамма вақт очиқдир… Бу улуғ амирнинг мақбул табиати ва мулойим феъли султон жанобларига яқинлик, мусулмонларнинг муҳим ишларига кафиллик, шариат ва суннат, мулку миллат ишларини равнақ топтириш билан банд бўлса ҳам ҳамиша фазилат орттириш ва илм билан машғулликка мойил”104.

      Навоий ҳамиша шариат қонун-қоидалари ва пайғамбар суннатига мувофиқ иш кўрар, давлат ва халқ манфаатини кўзлаб иш тутарди. Ҳар бир ишида адолат нуқтаи назаридан зўравонлик кўрганларнинг муаммоларини ҳал қиларди. “Равзат ус-сафо”да келтиришича, 1470 йилнинг бошларида Султон Ҳусайн Бойқаро Имом Ризо мозорини зиёрат қилиш учун Машҳад шаҳрига борган вақтда Абдулхатиб Ҳиротда қолган девон мушрифи Қутбиддин Товус Симноний устидан подшоҳга шикоятомуз гапларни етказиб, унинг лавозимини эгаллашга эришади. Сўнг хожа Низомиддин Бахтиёр билан тил бириктириб, ҳокимиятни ўз билганларича бошқариб, халққа бениҳоя жабру зулм кўрсата бошлайдилар. Бу эса, ўз навбатида, халқнинг безовталанишига олиб келади. Султон Ҳусайн бундан хабар топган замониёқ Амир Алишерни Ҳиротга жўнатади

Скачать книгу


<p>101</p>

Абдуллаев, 32–35.

<p>102</p>

И.Султон, 174–179.

<p>103</p>

Макорим, 135.

<p>104</p>

Давлатшоҳ Самарқандий, 190.