Ибройим Юсупов. Шарап Уснатдинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов страница 21

Жанр:
Серия:
Издательство:
Ибройим Юсупов - Шарап Уснатдинов

Скачать книгу

қўлёзмалар тайёрлаш ҳаракатида бўлди. Газетадан ҳам кўра, Ибройим учун келаётганини кейинги вақтларда яширишни ҳам унутиб қўйди.

      Маден бир йилдан буён шу институтнинг ички хўжалик ишларини бошқаради. Армияда олган тарбияси бўйича тонг-саҳардан келиб, фаррошлар билан ўт ёқувчиларнинг ишини текширади. Аудиторияларга бирма-бир кириб чиқади. Ибройим билан ўша соҳибжамолнинг бирга ўтирганини, турткилашиб юрганларини бир-икки марта кўргандан кейин, онасига: “Кўрпа-тўшакларни тайёрлайверинг, назаримда, ўғлингиз қиз опкелиб қолиши мумкин”, деб ҳазили чин аралаш айтган эди. Кеча Айимхон билан бўлган гап орасига Хонбиби бу гапларни аралаштирмади.

      “Ёки айтишим керакмиди? Эй, йўғ-ей, боламнинг ўз оғзидан эшитмасам, рост-ёлғонлигини аниқламасам, қандай айтаман. Айтган тақдиримда ҳам улар боламни ўртага олиб қисса, “онамга не бўлди экан”, демайдими? Айтмаганим маъқул бўлган…” Энди бўлса она лолу ҳайрон. Кечаги гап қандай гап, Маденнинг айтиб юрган гапи қандай гап? Боласи билан гаплашиб кўришга аҳд қилди. “Сўзлашиб кўрарман-ей, деб ўйлади у, ўғли унчалик кўнглини ёравермайдиган, гапни тўлиқ айтавермайдиган бола бўлиб чиқди-ку. Айтганим билан тушунмайди, деб ўйлайдими “Она, сиз орқайин бўлаверинг, ўзим биламан-ку”дан нарига ўтмайди. “Болангиз ўзбилармон бўлиб кетган”, деб Маден ҳам кесатади. Шу билан ҳамма гап тугаб, жой-жойимизга тарқалишамиз. Йўқ, бу сафар аниғини билишим шарт, икки кеманинг бошини ушлайман деб, сувга ғарқ бўлиб кетмасин яна”.

      Маденнинг берган хабаридан кейин онаси Ибройимни яхши кўрганиданми, унинг ташқарида юриши кўпайгандай, тунда кеч келиш одати ошгандай туюлмоқда. Қанча кеч келса ҳам, ҳаммадан кейинга қолиб, ярим оқшомгача ўтиради. Эрталаб туриши қийин, уйқуси ҳадеганда очилавермайди. Кейинги вақтларда озиб кетди. Узун одам озса, сал эгилар экан. “Энсангни кўтариб юр, букчайиб кетаяпсан”, деб амакиси бир-икки бор танбеҳ берганини эшитди. Она ярим оқшом уйғониб, боласининг ухлаган-ухламаганини аста кўриб қайтади. Уйқусининг чалалигига қўшимча, яқиндан буён гоҳ-гоҳида кечалари қаттиқ йўтала бошлади. Буни Хонбиби элтига келини бир-икки марта айтган эди. Тонг отар-отмас шаҳар чеккасида сигир боқадиган уйлардан сут олиб келиб, қўлбола саримой солиб ичкизади. Уни ҳам гоҳида ичса, гоҳида дарсимга кечикдим деб, шошилиб кетиб қолади. Маден ҳам сўнгги пайтларда “духтирга кўрин”, деб Худонинг зорини қилиб юрибди. Эси кириб, сендан бўйи баланд бўлиб кетган одамнинг елкасидан Худонинг ўзи итармаса, ёки то тўшакда ётиб қолмагунча, айтган гапингга кўндириш қийин.

* * *

      Гоҳ кунлари тонг отгунча ўтиради. Куздан бошлаб, баҳоргача ёзув столининг усти йиғилмайди. Бетлари очиқ китоблар, ғижимланган қоғозлар, кўчирилган шеър сатрлари ёйилиб-сочилиб ётади. Туш пайти ишдан қайтган Маден онда-сонда Ибройимнинг ўрнига ўтириб, шеърларни ўқийдиган бўлди. Илгари: “Шоирларнинг бошлиғи ким, ўқиган шеърингга пул берадими? Бермайдиган бўлса, қиссахон ёки жиров бўлсанг-чи, чўнтагингда ҳеч бўлмаса бир-икки сўм пул юради”, – деб юрган Маденнинг ҳозир фикри ўзгарган. Иниси одамлар

Скачать книгу