Юз йиллик қотиллик қиссаси. Хуршид Дўстмуҳаммад

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Юз йиллик қотиллик қиссаси - Хуршид Дўстмуҳаммад страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Юз йиллик қотиллик қиссаси - Хуршид Дўстмуҳаммад

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Темур газетанинг охирги саҳифасида келтирилган таҳририят манзили, телефон рақамларига кўз ташлади. Ишни бошлаб олиш учун лоақал мақолани ёзган муаллиф ҳақида озми-кўпми маълумот тўплаб қўйса, ортиқчалик қилмас!

      У дам дадиллик билан, дам иккиланиб телефон рақамини терди: 236-56-48.

      – Лаббай, – ингичкага мойил сас келди гўшакдан.

      Темур дабдурустдан нимани сўрашини билмай, бирзум оғиз очолмай ҳаяллади.

      – Лаббай!! – Бу сафар зарда аралашди гўшакдаги овозга.

      “Ичи торроқ одамга ўхшайди” – кўнглидан ўтказди Темур ва ниҳоят тилга кирди, салом берди:

      – Узр, – деди салмоқланиб, – бир масалада ёрдам берсангиз… Ёрдам бероласизми?

      – Нима ҳақида, айтинг-да.

      – Сизлар ишлайдиган газитда бир мақола чиққан экан, шу…

      – Янги сонидами? Қайси мақолани сўраяпсиз? Ўзингиз ким бўласиз?

      Темурнинг нафаси ичига тушиб кетди. Ўзини ким деб таништирсин? Тергов бошқармасидан ёки Эрик аканинг ибораси билан айтганда, қайси “контора”дан эканлигини пеш қилса, ўхшамай қолади, у ҳолда…

      – Газитхонман, ўқиб қолувдим…

      – Тез-тез айтинг-да, қайси мақола?

      – “Беҳбудийнинг сўнгги кунлари”.

      Бир-биридан олисдаги икки гўшак орасига зилдай сукунат чўкди. Ва бирдан овоз баландлашди:

      – Э, ҳа-а-а! Қачонги мақола у, ака? Отамми замонида чиққан мақола-ку, қачон ўқидингиз? Яшанг-е!.. Қаердан топдингиз, уни?

      Темур устма-уст саволларни жавобсиз қолдирди.

      – Ўша мақолани ёзган Поён Равшанов билан танишмоқчи эдим. Телефон рақами борми?

      – Телефони менда йўқ, уни фақат Саъдий устоз билади.

      – Қайси Саъдий устоз? У киши ҳам ёзувчими?

      – Йў-ўқ, биззи редакцияда ишлайдиган ходим. Ёшлари улуғ, Поён ака билан тенгқур шекилли.

      – Саъдий устоз бормилар?

      – Кечроқ қўнғироқ қилинг, соат тўрт-бешлардан кейин.

      Темур алай-балай деб миннатдорлик билдириб улгурмай, гўшак тарақлатиб қўйилди. Шу заҳоти бўлиб ўтган савол-жавобни дафтарига “оқизмай-томизмай” битиб қўйди.

      Қоғозлари устига мук тушганича, нималарнингдир мулоҳазасини қилаётган Эрик ака ёш ҳамхонасининг газета ходими билан жавоб-муомаласига қулоқ тутиб ўтирганди. Бироқ унинг афтидан тайинли маъно уқиб бўлмади. Темур гўшакни қўйган заҳоти унга нимадир демоққа оғиз жуфтлади-ю, индамади, ичида, “Ҳеч ким онасининг қорнидан терговчи бўлиб туғилмайди”, деди-да, хонадан чиқди.

      – 6 –

      Темур Чорсу бозорида кутубхона биносини тезда топди. Неча бора бозорга келган, лекин шу ерда мана шундай кутубхона борлигини эшитмаган, кўрмаган, у ерга қадам босмаган экан.

      Нақшинкор қалин темирдан ясалган пастак зинадан чиқиб, бўйидан икки баробар баландроқ оғир эшикни очиб, ичкари кирди. “Роса қадимий бино экан ўзиям!” деб қўйди ичида.

Скачать книгу