Тахмина. Солих Каххор
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Тахмина - Солих Каххор страница 27
– Сен битта тарсакини кечиролмаган жойингда, мен ифлос хиёнатни кечиришим керакми?!
Мен кейинроқ ана шу «ифлос хиёнат» деган сўзнинг маъносини ва бу нарса кечирим учун мутлақо нолойиқ эканлигини билганман. Дадам уйимиздан кетиб қолмаганини ва совуқроқ бўлса-да, ҳарқалай аям билан яшайверганини ҳисобга олсак… ё дадам бу нарсани аямнинг бўйнига қўёлмаган, ё бўлмаса, ичкиликдан, муҳтожликдан у ўз ориятини қўлдан бой берган одам эди. Мен билиб қолганман. Аям чиндан ҳам… Бир куни мен унга астойдил:
– Ая, нега шундай қиласиз? Мен сизни ёмон кўриб қоляпман,дедим.
Шунда у ўз ҳасратини тўкиб, ўзини оқлаган бўлди:
– Бу хиёнат эмас, қизим. Даданг мен билан истаса яшасин, истамаса уйдан бош олиб чиқиб кетсин. Яширмайман, у яхши инсон. Лекин мен уни барибир сева олмадим. Ахир мен ҳам инсонман-ку, мен ҳам оламга бир марта яшаш учун келганман. Мен юз йил умр кўрган чоғимда ҳам ўз муҳаббатимни қидираман. Истаган жойимга бораман, кўнглим тортган эркак билан ҳамсуҳбат бўламан. Бу менинг ишим, менинг шахсий ишим. Сен ҳам мени ёмон кўриб қолишинг мумкин. Лекин бунинг учун мен сендан ранжимайман. Сен ҳам энди ўз эркинг, ўз фикрларинг билан яшашга ҳақлисан, қизим.
– Барибир сизни тушунмаяпман. Ахир, ҳамма сизга ўхшаб хоҳлаган ишини қилиб юраверса… уйлар бузилиб кетиб, дадалар қаерга боришади? Болалар қаерга боришади?
– Сен ҳамманиям мендақа бахтиқаро деб ўйлама, қизим,– кечагидек кўз олдимда турипти, аям шундай дея чуқур оҳ тортди, рўмолчаси билан шашқатор кўз ёшларини артди. – Бу дунё ўзи шундай экан. Ҳеч ким бўйи бўйига тенг, чиройи чиройига тенг одамни тополмаган, дейишади. Лекин мен бунисига чидолмайман. Худо мени чиройли қилиб, арзанда қилиб яратиптими, бас, мен шунга яраша чиройли кийинишим, чиройли еб-ичишим, арзанда бўлиб яшашим керак. Даданг эса мен учун бу шароитни икки дунёда ҳам яратиб беролмайди!
Рости гап, аям авваллари бунчалик аламзада эмас эди. Дадамни ҳарқалай ҳурмат қиларди. Топиб-тутиб келганига шукр қилиб яшарди. Ўшандаям ишламас эди, лекин кийинишда, юриш-туришда бошқалардан кам жойи йўқ эди. Нимаям бўлиб, бирданига шу кўйга тушиб қолди. Айниқса, Сурайё пайдо бўлгандан кейин…
Яна Сурайё… Хуршида ҳофиз Мумтоз билан боғлиқ ўша воқеадан кейин ундан батамом юз ўгирган эди-ку? Сурайё яна қаердан пайдо бўлиб қолди?
– Тахмина, ўша… сенга тилло узук ҳадя этган Сурайё аянг билан жудаям қалинмиди?
– Ҳа. Ҳали айтдим-ку, тез-тез келиб турарди деб. Аммо у уйимизга биринчи марта кириб келганда жудаям ғалати бўлган. Аям уни ичкарига қўйгиси йўқ эди.
– Нега?
– Аввалига тушунолмадим. Икковлари остонада бир-бирларига тикилишиб, жим қолишди. Кейин Сурайё: «Сенга нима бўлди, Хуршида? Мени танимаяпсанми?» – деди. «Сени танимай бўлармиди? Лекин… нега келдинг? Мен сени