Қуёш ботаётган пайт. Хабиб Темиров

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров страница 9

Жанр:
Серия:
Издательство:
Қуёш ботаётган пайт - Хабиб Темиров

Скачать книгу

маълумотлар нималигини ҳам яхши билишади. Сирасини айтсам, аксарияти бекорчилигидан уззу кун дўкон ёнида учтами-тўртта бўлволишиб, битта винони майдалаб, нуқул дунё сиёсатидан мубоҳаса юритишади: “Америкадаги бу галги сайловларда Рейган ютқизади”, дейди бири. “Улуғ Британия қироличаси қартайиб қолди, тожу тахтни ўғлигамас, неварасига топширмоқчи, чунки шаҳзода хотини бир четда қолиб, Камилла Паркер, деган маъшуқа орттирган”, дейди бошқа бирови. Мен эсам ҳалиги одамга қараб:

      – Темир дафтар ўзингиздан бери келмасин, оқсоқол. Бу – достон . “Алпомиш”, “Гўрўғли”ни эшитганмисиз? Шунга ўхшаш бир достон битмоқдаман сотсиалистик мусобақа ғолиблари тўғриси-да, – дейман.

      – Номи нима?

      – Номими? Номи… “Қинга кирган қилич”

      Қилич ака шиптир кал бўлгани билан билими ўзига яраша, айёр одам. Аскияни дарров тушунди.

      – Сенинг ўзингни катта момонгнинг қинига киргизиб қўяман, билдингми, ҳе сўтак, одамни азмушта (масхара демоқчи) қилмоқчи бўласан-а, уккағар!

      – Сўкинманг, азмушта қилаётганим йўқ, ростини айтдим. Мана ишонмасангиз, бир сира ўқиб кўринг.

      – Нимасин ўқийман. Сен шоирлик қилиб гўрга борармидинг, ўзинг бит босган бир чўпон бўлсанг, – дейди аскиянинг аламини ҳалиям ҳазм этолмасдан кали Қилич.

      – Ҳа майли, – дедим. Лекин бўшашмадим. Дафтаримни тўлдирдим. Тўлдириб Суҳробга жўнатдим. Бир куни қарасам, Суҳроббойдан хат келибди. Хатида “Ҳаким ака, бир иложини қиламиз”, дебди. Ёпирай, ҳали ёзганларингни китоб қилиб чиқарамиз, деса-я. Китоб чиқса кулгига қоламан-да. Қилич Заҳҳорнинг кулганидан куйгани кўп бўлади. Лекин… собиқ директоримиз, ҳозирги пайтда фермерлар уюшмаси раиси бўлмиш Нурқобилбой укамиз “Бу, Ҳаким ака, нега қўйларнинг этининг салмоғи йўқ десам, отарни ўз ҳолига ташлаб, шоирчилик қилиб юрган экансиз-да” демасмикан? Демасов? Нурқобил тушунадиган йигит-ку… Дарвоқе, Нурқобилни танисаларинг керак, унинг донғи бир пайтлар Московгача етган эди. Сўроқ чоғи ҳалиги тепакал армани терговчига “Ўзбек халқига туҳмат қилганинг учун бир кунмас бир кун пешонангдан отиласан”, деган йигит ўшада! Ў-ў, у замонлар оғир замонлар эди, ит эгасини танимай қолувди. Ўша терговчиям охир-оқибат ўзини юборган хўжайинларига ҳура бошлади. Дарвоқе, мен сизларга ит феълини обдон ўрганган бир жониворшунос сифатида айтаман, “ит семирса, эгасини қопади”, деган мақолнинг чўпон кучукка, умуман табиатдаги ит, деган ҳайвонга мутлақо алоқаси йўқ. Бу мақол одамларга нисбатан тўқилган. Чалғиб кетдим-а? Нима деётгандим? Нурқобил? Қайси Нурқобил? Ўзимизнинг раис Нурқобил Бўтаевми? Ҳа-а, уни мана, Сухроббойдан сўранглар, болалигидан яхши билади. Тўғрими Суҳроббой? Илтимос, сиз айтиб беринг, қанақа қийналганди бола бечора…

      Қаҳрамонимизнинг илтимосини ерда қолдирмаслик учун Ҳаким чўпон таржимаи ҳоли давомини кейинги бобларга кўчириб, воқеамизнинг яна бир иштирокчиси билан яқинроқ танишамиз. Уни бундан анча йиллар олдин,

Скачать книгу