Изқувар Пуаро. Агата Кристи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изқувар Пуаро - Агата Кристи страница 3

Жанр:
Серия:
Издательство:
Изқувар Пуаро - Агата Кристи

Скачать книгу

ойнинг ёруғига ўрганиб қолди. Энди атрофдаги нарсаларни аниқроқ кўра бошладим. Диана ҳақиқатдан ҳам, Виолет айтгандек, ғоятда ўзгарганди. Юзи шарқона тус олиб, кўзларида янада қатъиятлик жилоланган, лабларида шундай қаҳрли заҳарханда табассум зоҳир эдики, уни бу ҳолатда ҳеч қачон кўрмаганман.

      – Секинроқ, – огоҳлантирди у. – Маъбудага яқинлашманг. Ким бўлишидан қатъи назар, менга яқинлашса, ўлдираман.

      – Сен жуда гўзалсан, Диана, – хитоб қилди Хейдон. – Ўтинаман, ҳазилни бас қил. Бу ишлар менга… унчалик ўтиришмаяпти.

      Хейдон унинг ёнига боришга қатъий қарор қилди, «маъбуда» қўлини Хейдон томонга чўзди.

      – Тўхта! – бақирди у, – яна бир қадам ташласанг, мен сени Астартанинг илоҳий кучи билан нобуд қиламан.

      Ричард Хейдон кулди-да, яна қадамини тезлатди. Шу пайт бирдан кутилмаган ҳодиса содир бўлди. Ричард гандираклади, сўнгра қоқинди ва бутун гавдаси билан ағдарилиб тушди.

      У шу кўйи ерда юзтубан ётганича қайта ўрнидан турмади.

      Кутилмаганда Диана жазавали кула бошлади. Ғалати ва қўрқинчли қаҳ-қаҳа ўрмон тинчини бузди. Эллиот қаҳр-ғазаб билан олдинга интилди.

      – Мен бошқа чидолмайман! – бақирди у. – Тур, Дик. Турсанг-чи!

      Аммо Ричард Хейдон йиқилган жойида ётаверди. Эллиот югуриб келди-да, чўккалаб, эҳтиёткорлик билан Ричарднинг бошини тепага ўгирди ва юзига тикилди. Кейин бирдан сапчиб ўрнидан турди.

      – Доктор! Худо хайрингизни берсин, тезроқ келинг. Менимча, у ўлганга ўхшайди.

      Саймондс унинг ёнига югурди. Эллиот эса секин-секин биз томонга кела бошлади. Негадир унинг ҳаракатлари беўхшов эди.

      Гап нимадалигини тушуниб етган Диана энди бор овозда фарёд сола бошлади:

      – Мен уни ўлдирдим! Эй Худо! Бундай бўлишини хоҳламагандим-ку? Наҳотки, мен қотил бўлсам?

      Шундай дея у ўтлар устига беҳол йиқилди.

      Шу пайт Рожерс хонимнинг саросимали овози эшитилди:

      – Бизга ҳам бир нарса бўлмасидан бу қўрқинчли жойдан кетайлик. Қандай даҳшат!

      Эллиот қўлини елкамга қўйди.

      – Бундай бўлиши мумкин эмас, – шивирлади у. – Сизга айтяпман, бўлиши мумкин эмас. Инсонни худди шундай ўлдириш мумкинлигига ишонмайман. Бу… бу – қандайдир ғайритабиийку!

      – Амакиваччангизнинг юраги хаста эди-ку, – мен уни тинчлантиришга уриндим. – Балки ҳаяжон, руҳий зўриқиш ўз кучини кўрсатгандир.

      – Сиз ҳеч нарсани тушунмаяпсиз, – дея Эллиот сўзимни бўлди ва кафтини очди. Унинг кафти қон эди. – Дик касалликдан ўлгани йўқ. У тиғ зарбидан жон берди. Лекин, ажабланарлиси, бу ерда ҳеч қандай қурол йўқ эди-ку?!

      Таажжубланиб унга тикилдим. Бу орада Саймондс марҳумни текшириб бўлди ва олдимизга келди. Унинг ранги оқариб кетган ва қалтирарди.

      – Наҳотки ҳаммамиз ақлдан озган бўлсак? – сўради Саймондс. – Агар шундай ҳодисалар бўлиб турса, бу қандай жой ўзи?

      – Демак, бу ҳақиқат экан-да, – дедим мен.

      У гапимни

Скачать книгу