Изқувар Пуаро. Агата Кристи

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Изқувар Пуаро - Агата Кристи страница 6

Жанр:
Серия:
Издательство:
Изқувар Пуаро - Агата Кристи

Скачать книгу

– деди хурсандчилигини яширолмай Реймонд Уэст.

      – Ёқиши ҳам гапми?! – деди Хорейс ҳовлиқиб сўз тополмасдан. У фотоаппарати ғилофини ечишга киришди. – Бу коллекциянинг дурдонаси бўлади, – деди бахтиёр қиёфада. – Коллекция йиғишга доимо қизиқиб келаман. Ҳайратга соладиган бундай мўъжизани охирги бор Генуядаги Кампо-Сантода учратганман. Лекин буниси бўлакча. Дарвоқе, у қандай аталади?

      – Билмадим, – деди Реймонд.

      – Барибир унинг қандайдир номи бўлиши керак-ку.

      – Албатта, бўлиши керак. Фақат бу ерни ёнатрофдаги одамлар «Ғалати Гриншоу» деб аташларини эшитганман.

      – Гриншоу уни қурган одамми?

      – Ҳа, тахминан 1860–1870 йилларда. Жулдур кийинган бир болакайдан бундай машҳур киши етишиб чиққанлиги ҳақидаги қизиқарли ҳикоя. У нима учун бу уйни қурганлиги тўғрисида ҳар хил баҳс-мунозаралар бор: бировлар унинг бойлиги ошиб-тошиб кетгани учун бу ишга қўл урган дейишади, айримлар эса сармоядорларни жалб этиш учун шундай қилган деб айтишади. Аксига олиб, у сармоядорларнинг эътиборига туша олмади. Охир-оқибат унинг ишлари юришмаган ва касодга учраган бўлса керак. «Ғалати Гриншоу» ҳам шунга ишорадир балки.

      – Ана бўлди, – деди қониқиш билан Хорейс фотоаппаратини чиқиллатиб. – Менга қачон бўлмасин коллекциядаги 310 рақамлисини кўрсатишни эслатинг, бу Италия услубидаги бетакрор камин. – У уйга бир назар ташлади-да, яна қўшимча қилди.

      – Тасаввур қилолмаяпман, жаноб Гриншоунинг хаёлига бундай фикр қаердан келдийкин?

      – Буни тушуниш қийинмас, – жавоб қилди Реймонд. – У Лаура қасрида бўлган. Мана бу миниатюраларга бир эътибор беринг-а. Кейин Шарққа саёҳат қилган. Ўз-ўзидан Тожмаҳал унда кучли таассурот қолдиргани шундай сезилиб турибди. Анави мавританча деворлари ва Венеция саройига хос безаклар ҳам ёмонмас.

      – Қизиқ, у ўзининг барча ғояларини рўёбга чиқариш учун меъморни қаёқдан топдийкин?

      Реймонд елка қисди.

      – Бу унчалик қийин иш бўлмаса керак. – Бу ерда ишлаган меъмор умрининг охиригача етгулик мўмайгина ҳақ олган. Бироқ унга ҳақ тўлайвериб бечора қария Гриншоу хонавайрон бўлган.

      – Бошқа томондан ҳам томоша қилсак бўладими? – деди Хорейс. – Бу билан хусусий мулкка дахл қилмаймизми?

      – Албатта, шундай, – жавоб қилди Реймонд. – Лекин энди бунинг аҳамияти йўқ.

      У уйнинг бурчагига етиб бурилди ва йўл бошлади, Хорейс унинг ортидан эргашди.

      – Ҳозир бу уй кимга қарашли? Етимларга бошпанами? Ё меҳмонхонами? Ҳар ҳолда, мактаб бўлмаса керак. Чунки болалар майдончаси кўринмайди. Уларнинг шовқини ҳам эшитилмайди.

      – Бу уй ҳалиям Гриншоуники. Унинг ўзи касодга учрагани билан, уй сақланиб қолди. Уйни катта Гриншоунинг ўғли мерос қилиб олди. У ўтакетган зиқна одам бўлиб, шу атрофда яшаган. Умри давомида бир тийин ҳам сарфламаган. Ҳозир бу уйда унинг турмушга чиқмаган қизи туради. Қандайдир ғалати ва сирли қариқиз.

      Реймонд ана шуларни

Скачать книгу