Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 30

Жанр:
Серия:
Издательство:
Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл

Скачать книгу

олмайсизми?

      – Ё тавба! – деб юборди Холмс. – Нима содир бўлипти у ерда?

      – Қотиллик… Ўта фожиавий ва айни пайтда жуда ажойиб қотиллик. Сизнинг бундай ҳодисаларга қизиқишингизни биламан, шунга кўра, агар Аплдор Тауэрсга борсангиз-у, биздан ёрдамингизни аямасангиз, мени ғоят миннатдор қилган бўлардингиз. Бу – ғайритабиий жиноят. Биз ўлдирилган одамни бир неча вақтдан бери кузатиб юрардик. Гап шу ерда қолсин-у, у учига чиққан аблаҳ эди. Унинг темир сандиғида кишиларни обрўсизлантирувчи қоғозлар сақланарди, шу қоғозлардан у товламачилик мақсадида фойдаланарди. Лекин қотиллар ўша қоғозларнинг ҳаммасини ёқиб юборишган. Биронта ҳам қимматбаҳо буюм ўғирланмаган. Тахминимизча, жиноятчилар – оқсуяклар жамиятидан бўлишса керак. Чамаси, улар ягона бир режани – одамларни бадном бўлишига йўл қўймасликни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

      – Жиноятчилар нечта экан? – деб сўради Холмс.

      – Иккита. Уларни жиноят устида тутиб олишларига сал қолипти. Бизда уларнинг оёқ излари ҳам, ташқи қиёфалари тасвири ҳам бор; уларни топишимизга тўқсон тўққиз фоиз ишонаман. Биттаси жуда ҳам эпчил бўлган, иккинчиси боғбон тутиб олай деганида қочиб қолипти. Буниси ўрта бўйли, жуссадор, юзи япалоқ, бўйни йўғон, юзига ниқоб таққан мўйловли одам бўлган.

      – Белгилари анча мавҳум, – деб эътироз билдирди Шерлок Холмс. – У белгиларни, масалан, Уотсонга ёпиштирса ҳам бўлади.

      – Тўғри, худди ўзгинаси, – деб жилмайди инспектор: бу ўхшатиш унга қизиқ туюлган эди. – Қуйиб қўйгандек Уотсон-а.

      – Сизга бу ишда ёрдам бера олмасман деб ўйлайман, Лестрейд, – деди Холмс. – Гап шундаки, мен ўша Милвертоннинг қандай одамлигини билардим, шунга кўра, уни Лондонда энг хавфли одамлардан бири деб ҳисоблайман. Менимча, қонунда татбиқ этилмайдиган жиноятлар ҳам бўлади. Қўйинг, мен билан тортишманг. Қарорим қатъий. Мен қурбон бўлган одамга эмас, жиноятчиларга мойиллик билдираман. Мен бу ишга аралашмайман.

      Шу куни эрталаб Холмс, ўзимиз шоҳиди бўлган фожиа ҳақида чурқ этиб ҳам оғиз очмади. Лекин у худди ниманидир эслашга уринаётган одамга ўхшаб ниҳоятда чуқур ўйга толган ва паришонхотир эди. Бир вақт у тўсатдан сапчиб туриб кетди.

      – Юпитер14 ҳаққи, Уотсон, – деб юборди у. – Эсимга тушди! Шляпангизни кийинг! Мен билан юринг!

      Биз бутун Бейкер-стрит ва Оксфорд-стрит бўйлаб деярли чопиб ўтдик, Рижент-серкес майдонига етай деб қолганимиздагина югуришдан тўхтадик. Бу ерда, чап томонда бир магазин бўлиб, унинг ойнасига сўнгги кунларда довруқ қозонган одамларнинг, ҳамма маълума ва машҳура гўзал хонимларнинг фотосуратлари қўйиларди. Холмснинг нигоҳи шу дилбар хонимлардан бирига қаратилди, мен ҳам унинг нигоҳига эргашдим, шунда кўзим эгнига сарой аъёнлари либосини кийган, улуғвор бошига муҳташам бриллиант тож қўндирган такаббур қиёфали соҳибжамол аёлнинг портретига тушди. Мен бу хилқатнинг бежирим бурни, қуюқ қошлари, чиройли оғзи ва жажжи иягини кўздан кечирдим. Портрет остига ёзилган неча-неча асрлардан бери довруғи

Скачать книгу


<p>14</p>

Юпитер – Рим мифологиясида олий худо.