Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 31
Мен Холмснинг бирон касали йўқлигини билганим учун ҳайрон қолдим. Пальто билан шляпамни олиб кўчага қандай отилиб чиққанимни тасвирлаб ўтирмайман. Йўлда миссис Хадсондан суриштира бошладим.
– Сэр, мен сизга жуда оз нарса айтишим мумкин, – деди у. –Яқинда у Розерхайтда, ҳалиги дарё бўйидаги жин кўчаларда бир жиноий ишни текширган эди, бу касални ўша ерда юқтирган бўлиши мумкин. Чоршанба куни пешинларда мазаси бўлмай ётганича ўрнидан тургани йўқ. Мана шу ўтган уч кун ичида ҳеч нарса егани ҳам, ичгани ҳам йўқ.
– Ё Парвардигор! Нега шу вақтгача доктор чақирмадингиз?
– Сэр, ахир у рухсат бермади-да… Унинг бир сўзлигини биласиз-ку. Мен унинг гапини икки қилолмадим. Аммо, бир назар ташлашингиз билан у кўп яшамаслигига ишонч ҳосил қиласиз.
Дарҳақиқат, Холмснинг кўриниши даҳшатли эди. Ноябрь ойининг туманли кунларидан бири бўлгани учун унинг ётоқхонаси ғира-шира ёруғ эди, айниқса, ёстиқдаги бир бурда озғин, аянчли кўринган унинг юзи мени даҳшатга солди. Кўзлари жавдираб ёнарди, ёноқлари иситмадан қизариб кетган, лаблари эса қорайиб қуруқшаб кетганди. Озғин қўллари кўрпани ғижимлар, овози бўғиқ ва синиқ эди. Мен хонага кириб келганимда у қимир этмай ётганди, аммо кўзларида нимадир ялт этди – у мени таниди, чоғи.
– Хўш, Уотсон, куним битганга ўхшайди, – деди у сўниқ, аммо бурунги ҳазил оҳангида.
– Қадрли дўстим! – деб хитоб қилдим унга яқинлашарканман.
– Тўхтанг! Яқинлашманг! – деб буйруқ қилди у энг танг дақиқаларда пайдо бўладиган қатъий оҳангда. – Агар менга яқинлашсангиз, бу ердан ҳозироқ чиқиб кетишингизни сўрайман.
– Нега ахир?
– Чунки мен шуни истайман. Нима, шунинг ўзи сизга кифоя қилмайдими?
Миссис Хадсон ҳақ гапни айтган экан. Дарҳақиқат, уни қаттиққўллик тарк этмаган, аммо кўриниши анча аянчли эди.
– Ахир мен сизга ёрдам бермоқчиман-ку, – дедим унга.
– Тўғри. Агар ёрдам бермоқчи бўлсангиз, буюрган ишни қилинг.
– Яхши, Холмс.
Шундан сўнг у сал юмшаган бўлиб:
– Мендан жаҳлингиз чиқмаяптими? – деб бўғиқ овозда сўради.
Бечора! Ахир, шу аҳволда ётса-ю, мен қандай қилиб ундан ранжишим мумкин!
– Бу сизнинг манфаатингиз учун, – деди у яна ўша бўғиқ овозда.
– Менинг манфаатим учун?!
– Менга нима бўлганини яхши биламан. Бу касалликнинг Ватани – Суматра. Голландлар бу ҳақда биздан кўпроқ билишади, аммо улар ҳам уни кам ўрганишган. Лекин бу касаллик давосиз ва жуда юқумлилиги сўзсиз, аниқ ва равшан.
Мени гўё нарига итараётгандек унинг узун қўллари безовта қалтирар, титраб гапирарди.
– Уотсон,