Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари. Артур Конан Дойл
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Шерлок Холмс ва доктор Уотсоннинг саргузаштлари - Артур Конан Дойл страница 33
– Бешта.
– Кам, жуда кам! – деб хитоб қилди. – Афсус! Шундай бўлса ҳам сиз ҳамма майдангизни соат чўнтагингизга солиб қўйинг, қолган пулларни шимингизни чап чўнтагига жойланг. Худди шундай. Раҳмат! Бу мувозанатингизни сақлайди.
Бу гап яққол эсдан оғишнинг ўзи эди. У сесканиб, ё йўталди, ё йиғлади.
– Энди, Уотсон, газни ёқинг. Илтимос қиламан, жуда ҳам эҳтиёт бўлиб, газни фақат ярмигача очинг. Жуда яхши, раҳмат. Йўқ, йўқ пардани ёпманг. Энди-чи, Уотсон, анави қанд оладиган тутқични кўрдингизми? Шу билан ҳалиги қора қутичани олинг-да, столга, қоғозлар орасига эҳтиёт бўлиб қўйинг. Офарин! Энди эса Лоуэр-Бэрк-стрит кўчасидаги ўн учинчи уйда яшовчи мистер Кэлвертон Смитни менинг ҳузуримга бошлаб келинг.
Очиғини айтганда, врачга боргим келмай қолганди, чунки бечора дўстимни алаҳсираётганини кўриб, уни ёлғиз ташлаб кетишга қўрқаётгандим. Ажабланарлиси шундаки, у аввал врачдан қандай бош тортган бўлса, худди шундай ўжарлик билан Смитни олиб келишни талаб қилаётганди.
– Бундай одам борлигини эшитмаганман, – дедим.
– Бўлиши мумкин, азизим Уотсон. Бундай касалликнинг мутахассиси врач эмас, балки плантаторлиги сизни ажаблантирар. Мистер Кэлвертон Смит – Суматрада мунтазам яшайди ва у юртларда жуда таниқли одам. Лондонга эса фақат иш билан келган. Унинг плантацияларида бу касаллик тез-тез пайдо бўлгани, даволаш муассасалари анча йироқ бўлгани учун шахсан ўзи шу масала билан жиддий шуғулланган ва маълум муваффақиятга эришган. Смит жуда режали одам. Мен унинг уйда бўлмаслигини билиб, сизни олтидан олдин юбормай турувдим. Агарда уни бу ерга келишга кўндира олсангиз, у киши табобат илмидаги маҳоратини ишга солса, шубҳасиз, менга ёрдам бера олади.
Мен Холмснинг сўзларини сизларга равон ва яхлит қилиб етказяпман. Аслида эса унинг сўзлари узуқ-юлуқ бўлиб, қўллари титраб; унинг қанчалар азоб чекаётганини кўрсатиб турарди. Мен унинг ёнида бўлган пайтимда аҳволи анча оғирлашди, юзлари яна ҳам сўниб, кўзлари киртайиб, аҳён-аҳёнда пешонасида муздек тер ялтирарди. Аммо барибир шунча изтироб чекса ҳам у осойишта, равон гапирарди. Ҳа, сўнгги дақиқагача у ўзгармай қолади!
– Сиз менинг аҳволим ҳақида унга, яъни Смитга батафсил гапириб берарсиз, – деди у. – Алаҳсираётганимни ва умуман жон бераётганимни, шунингдек, ўзингиз қандай фикрда эканингизни гапириб беринг… Қизиқ, нега океан туби чиғаноқлар билан қопланмаган, ахир улар жуда тез кўпайишади-ку… Оббо, мен яна алаҳлаяпман шекилли! Мия ўзини-ўзи қандай назорат қиларкин… Уотсон, нима деётган эдим.
– Сиз мистер Кэлвертон Смит ҳақида гапираётган эдингиз.
– Ҳа, дарвоқе, эсимда. Уотсон, менинг ҳаётим унинг қўлида. Уни кўндиришга ҳаракат қилинг. У билан муносабатим ёмон. Унинг жияни ўлди, Уотсон… Мен бунга Смитнинг дахли бор деб гумон қилган эдим, у буни сезган. Бояқиш йигит даҳшатли азобда ўлди. Смитнинг эса мендан жаҳли чиқди. Нима қилсангиз ҳам унинг кўнглини олинг, Уотсон. Ялининг, ёлворинг, лекин қандай