Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 11

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

куч билан тортганимда, у тўсиндан титраб кетди. Мен уни қўйиб юбормай, маҳкам қисиб турардим, унинг юраги қандай ураётганини эшитдим, шунда унинг лаблари очилди ва бошини қўлимга ташлади, у елкамга бош қўйиб йиғлаб юборди.

      – Жоним! – деди. – Сиз мени ҳеч қачон хафа қилмайсиз, тўғрими?

      «Нима деяпти ўзи», деб ўйладим. Мен унинг сочларини силаб, елкасига қоқиб қўйдим. У йиғларди.

      – Хафа қилмайсиз-а? – у кўзларини менга кўтарди. – Чунки бизнинг ҳаётимиз жуда ҳам ғалати бўлади.

      Сал ўтгач, мен уни вилланинг эшигигача кузатдим, у кириб кетди, мен уйга жўнадим. Уйга келиб, юқорига кўтарилдим. Ринальди ўринда ётган экан.

      У менга қаради.

      – Шундай қилиб, мисс Баркли билан ишларингиз олға жиляптими?

      – Биз у билан дўстмиз.

      – Сиз ҳозир овдаги итга ўхшайсиз.

      Тушунмадим.

      – Кимга?

      У тушунтирди.

      – Ўзингиз, – дедим мен, – итга ўхшаб, худди…

      – Тўхтанг, – деди у. – Сал бўлмаса бир-биримизни хўп ҳақорат қиладиганга ўхшаймиз. – У кулиб юборди.

      – Хайрли тун, – дедим.

      – Хайрли тун, ишратпараст.

      Мен ёстиқ билан унинг шамини уриб туширдимда, қоронғида ўринга ётдим. Ринальди шамни олиб ёқди ва ўқишда давом этди.

      Олтинчи боб

      Икки кунгача постларни айланиб юрдим. Уйга қайтганимда вақт алламаҳал бўлиб қолганди, мисс Баркли билан фақат эртаси кунигина учрашолдим. У боғда кўринмади, шунинг учун ҳам мен госпиталнинг идорасида ўтириб, қачон пастга тушаркин деб, кутдим. Идора жойлашган хонанинг девори бўйлаб рангдор ёғоч постаментларда жуда кўп мармар бюстлар турарди. Идора олдидаги пешайвон ҳам бюстларга тўла эди. Мармар ҳайкалчаларнинг умумий хусусиятларига кўра улар гўё бир одамга ишлангандай кўринарди. Мен ҳайкал кўрсам, юрагим сиқилади; бронзадан ишланган бўлса ҳарнов-а, лекин мармар бюстлар доимо мозористонни эслатади. Айтгандай, битта чиройли қабристон бор – Пиза шаҳрида. Бўлмағур мармар ҳайкаллар ҳаммадан ҳам Генуяда кўп. Бу вилланинг со-биқ хўжайини қандайдир немис бойларидан экан, бюстларга унинг хийлагина пули кетгандир. Қизиқ, буларни ким ишлагану, уларга қанча ҳақ тўланган. Мен булар насаб шажарасига тегишли одамларми ёки бошқа бир кишиларми эканлигини аниқлашга уриндим; лекин уларнинг ҳаммасининг кўриниши қадимий бир хил тусда эди. Уларга қараб туриб, ҳеч нарса англаб бўлмасди.

      Мен стулда кепкамни ушлаб ўтирган эдим. Биз ҳатто Горицияда ҳам пўлат каскалар кийиб юришимиз керак эди, лекин аҳолиси ҳали эвакуация қилинмаган шаҳарда каска кийиб юриш ўнғайсиз ва фаросатсиз одамнинг қалбаки безагидай бўлиб кўринарди. Мен ўзимникини постларга борганимда кийиб юрардим, бундан ташқари менинг инглиз противогазим ҳам бўлиб, у пайтда буни противогаз ниқоби, деб юритишарди. Биз энди-энди ола бошлаган эдик. Улар чиндан ҳам ниқобга ўхшашиб кетарди. Врачлар ва санитар қисмларнинг офицерларидан тортиб, ҳаммамиз автомат пистолет тақиб юришимиз зарур эди. Мен стул суянчиғига суянсам, пистолет ғашимни келтириб турарди. Пистолетсиз

Скачать книгу