Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 19
– Албатта, билишмайди, – деди Маньера. – Билишса, жангга кириб ўтиришармиди.
– Шундай ҳам киришардики, – деди Пассини. – Берсальерлар аҳмоқ.
– Улар мард солдатлар, интизомга риоя қилишади, – дедим мен.
– Бақувват йигитлар, ҳаммаси ҳам яғриндор. Лекин барибир, ҳаммаси аҳмоқ болалар.
– Мана гренадерлар зўр, – деди Маньера.
Бу ҳазил эди. Тўртовлари хахолаб кулишди.
– Улар жангдан бош тортишганда сиз бормидингиз, tenente, кейин ҳар ўн кишидан биттасини отишувди, эсингиздами?
– Йўқ.
– Шундай бўлган эди. Уларни қатор қилиб турғизишди-да, ўнинчи бўлиб турган одамни ажратиб отаверишди. Карабинерлар уларни отиб ташлашди.
– Карабинерлар, – деди Пассини ва ерга тупурди. – Гренадерларни қаранг-а: бўйлари икки метрдан ошиғ-у, бормаймиз деб туришса-я.
– Агар ҳамма баравар бош тортганда эди, уруш тугаган бўларди, – деди Маньера.
– Бе, гренадерлар буни хаёлга ҳам келтиришмаган. Қўрқишган, холос. Офицерларнинг бари асилзодалардан эди-да.
– Баъзи бир офицерлар бир ўзлари жангга киришди.
– Сержант иккита офицерни бош тортганликлари учун отиб ташлади.
– Баъзи оддий солдатлар ҳам жангга киришувди.
– Буларни отишга ўнинчи одам ажратиладиган сафга киритишмаган.
– У ерда менинг ҳамшаҳаримни отиб ташлашди, – деди Пассини. – Баланд бўйли, келишган йигит эди, қуйиб қўйган гренадер дейсиз. Римдан бери келмасди. Ёнидан ойимчалар аримасди. Доим карабинерлар билан бирга юрарди. – У кулди. – Энди бўлса уйининг эшигига милтиқ кўтарган соқчи қўйиб қўйишибди, ҳеч ким унинг онаси, отаси, опа-сингилларини бориб кўриши мумкин эмас, отасини бўлса, барча фуқаролик ҳуқуқларидан маҳрум қилишди, ҳатто сайловда ҳам қатнашолмайди. Қонун ҳам энди уларни ҳимоя қилмайди. Истаган одам келиб, кўнгли тусаган нарсасини олиб кета олади.
– Оиласининг боши мана шундай маломатга қолишидан қўрқмаганда, ҳеч ким жангга кириб ўтирмасди.
– Албатта-да. Альп ўқчилари эса жангга киришаверган бўларди. Виктор-Эммануилнинг полки ҳам. Берсальерлар ҳам.
– Берсальерлар ҳам думини кўрсатган пайтлар бўлган. Ҳозир буни эслагилари келмайди.
– Сиз бекор бизни валақлашимизга йўл қўйяпсиз, tenente. Evviva l’esercito!16 – истеҳзоли қўшиб қўйди Пассини.
– Мен бундай гапларни эшитганман, – дедим мен.
– Бироқ ҳамонки сиз рулда ўтириб, ўз ишингизни бажараётган экансиз…
– …ва бошқа офицерлар эшитмайдиган қилиб секин гаплашаётган экансиз, – деб тугатди Маньера.
– Урушни охирига етказиш керак деб ҳисоблайман, – дедим мен. – Бир томон жангдан воз кечгани билан уруш тамом бўлиб қолмайди. Урушмай қўйсак, ҳолимиз бундан бешбаттар бўлади.
– Бундан бешбаттар бўлмайди, – деди одоб билан Пассини. – Урушдан бешбаттарроқ нарса йўқ.
– Мағлубият бешбаттар.
– Ундаймасдир,
16
Яшасин армия! (