Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 5

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

кетибсиз, – деди у, – ювиниб олинг. Қаерларга бордингиз, нималар қилдингиз? Бир бошдан айтиб беринг.

      – Бормаган жойим қолмади. Милан, Флоренция, Рим, Неаполь, Вилла-Сан-Жованни, Мессина, Таормина…

      – Нақ темир йўл маълумотномасининг ўзи-я. Қизиқ саргузаштлар ҳам бўлдими?

      – Бўлди.

      – Қайда?

      – Milano, Florenze, Koma, Napoli…

      – Бўлди-е. Энг зўри қайси бирида бўлди?

      – Миланда.

      – Чунки биринчи учратганингиз шу-да. Уни қаерда учратдингиз? «Кова»дами? Қаёққа бординглар? Қандай бўлди? Оқизмай-томизмай айтинг. Ухладингларми?

      – Ҳа.

      – Ол-а. Ҳозир бу ерда ҳам онаси ўпмаган ойимтиллалар бор. Попукдеккина, фронтни шу ерга келиб кўриб турган қизлар.

      – Қўйинг-е?

      – Ишонмайсизми? Бугун борайлик, ўзингиз кўрасиз. Шаҳарда бўлса олмадеккина, ёш инглиз қизлар ҳам бор. Мен ҳозир мисс Барклига ошиқ бўлиб юрибман. Сизни таништириб қўяман. Мен, эҳтимол, мисс Барклига уйлансам керак.

      – Мен ювиниб, майорга кўриниш беришим керак. Нима, иш йўқми дейман?

      – Сиз кетгандан бери бошимиз совуқ урганлардан, сариққа чалинганлардан, сўзак бўлганлар, атай ўзини майиб қилганлар, ўпкаси шамоллаганлар, ҳар турли чакмазакка йўлиққанлардан чиқмай қолди. Унда-мунда битта-яримтани қоядан тош учиб йиқитмаса. Бир нечта росмана ярадорлар бор. Келаси ҳафтадан яна уруш бошланади. Яъни, демоқчиманки, бошланиб қолса ажабмас. Шунақа миш-мишлар бор. Нима дейсиз, мисс Барклига уйланаверсаммикин, албатта, уруш тугагач?

      – Шубҳа бўлиши мумкинмас, – дедим мен тосга сув тўлдирарканман.

      – Кечқурун менга оқизмай-томизмай ҳикоя қилиб берасиз, – деди Ринальди. – Ҳозир мен мисс Барклининг ҳузурига чарақлаб чиройли бўлиб бориш учун ухлаб олишим керак.

      Мен френч ва кўйлагимни ечиб, тосдаги муздек сувга ювиндим. Сочиқ билан артинарканман, атрофга разм солиб чиқдим, деразага, ўринда кўзларини юмиб ётган Ринальдига қарадим. У Амалфида туғилган, мен билан тенгдош, келишган йигит эди. Жарроҳ эди, касбига меҳр қўйганди, икковимиз қалин дўст тутингандик. Менинг қараб турганимни сезиб, у кўзини очди.

      – Пулингиз борми?

      – Бор.

      – Менга эллик лир бериб туринг.

      Мен қўлимни артиб, деворда илиғлик турган френчимнинг ён чўнтагидан ҳамённи чиқардим. Ринальди пулни олиб, буклади-да, ўрнидан қўзғалмай шимининг чўнтагига солди. У кулимсираб қўйди.

      – Мисс Баркли мени давлатманд одам экан деб ўйлашини хоҳлайман. Сиз менинг меҳрибон, садоқатли дўстим, молиявий ҳомийимсиз.

      – Олиб қочдингиз-ку, – дедим мен.

      Кечқурун офицерлар ошхонасида мен кашиш билан ёнма-ён ўтирдим, у кутилмаганда, Абруццага бормаганим учун, мендан қаттиқ хафа бўлиб қолди. У мен тўғримда отасига ёзиб юборган, боришимга ҳозирлик кўриб қўйишган экан. Ўзим ҳам бормаганимдан қаттиқ пушаймон эдим, нега бормаганим

Скачать книгу