Алвидо, қурол. Эрнест Миллер Хемингуэй

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй страница 6

Алвидо, қурол - Эрнест Миллер Хемингуэй

Скачать книгу

ҳозир ҳам айтиб беролмайман. Буни бошингиздан кечирган бўлсангиз, биласиз. У бундай аҳволга тушмаган экан, мен чиндан ҳам Абруццага бормоқчи бўлиб, нега боролмай қолганлигимни тушунди ва биз яна дўстлашиб кетдик. Биз бир-биримизга жуда ўхшардик, шунга қарамасдан бутунлай бошқа-бошқа олам эдик. У доимо мен билмаган нарсани билар, билганларини эса унутиб ҳам юбораверар эди. Лекин мен бу нарсани ўшанда эмас, анча кейин англадим. Ошхонада узоқ ўтириб қолдик. Ҳамма егулигини еб бўлган, энди тортишиб ўтирардилар. Биз кашиш билан жимиб қолдик, шунда капитан қичқирди:

      – Руҳоний зерикиб қолди. Руҳоний ойимтиллалар бўлмаса ўтиролмайди.

      – Зерикканим йўқ, – деди кашиш.

      – Руҳоний зерикяпти. Руҳоний урушда австрислар ютиб чиқишига тарафдор, – деди капитан. Бошқалар унинг оғзига қарашди. Руҳоний бошини чайқаб қўйди.

      – Йўқ, – деди у.

      – Руҳоний ҳужум қилишимизни истамайди. Ҳужум қилишимизни истамайсиз, а, тўғрими?

      – Йўқ, уруш бўлгандан кейин, менимча, ҳужум қилишимиз керакка ўхшайди.

      – Ҳужум қилишимиз керак. Ҳужум қиламиз.

      Руҳоний бош ирғади.

      – Уни тинч қўйинг, – деди майор. – У аломат йигит.

      – Ҳар ҳолда бу ерда икки қўлини бурнига тиқиб ўлтиришдан бошқа чораси йўқ, – деди капитан.

      Ҳаммамиз ўрнимиздан туриб, тарқалдик.

      Тўртинчи боб

      Эрталаб мени қўшни боғдаги батарея уйғотиб юборди. Деразадан қуёш чарақлаб тушиб турарди, ўрнимдан турдим. Деразадан ташқарига кўз югуртирдим. Йўлкалардаги майда шағал ҳўл, ўт-ўланларни шудринг босганди. Батарея икки маротаба ўқ узди. Ҳар ўқ узилганда ҳаво зириллаб кетар, дераза ойналари зинғиллаб, пиджагимнинг этаклари лап-лап кўтарилиб, тушарди. Тўпларнинг ўзи кўринмасди, лекин, афтидан, снарядлар бизнинг устимиздан учиб ўтарди. Биқинингда батарея жойлашган бўлса, тинчингдан, роҳатингдан айриласан, ишқилиб, энг катта ва оғир тўплар эмас экан-ку, деб ўзингга тасалли ҳам бериб қўясан. Деразадан қараб туриб, йўлга чиқиб бораётган юк машинасининг шовқинини эшитдим. Кийиниб пастга тушдим-да, ошхонада қаҳва ичиб, сўнг гаражга ўтдим.

      Узун тим тагида ўнта машина қатор тизилиб турарди. Булар олди тўмтоқ, кузовлари баҳайбат, оч рангга бўялган, мебель ташийдиган фургонларга ўхшаш санитар машиналар эди. Ҳовлида мана шундай машиналардан бирининг ёнида механиклар ўралашишарди. Яна учта машина тоғлардаги тез ёрдам пунктларида эди.

      – Анов батареяга ҳам снаряд отишяптими? – деб сўрадим механикларнинг биридан.

      – Йўқ, signor tenente9. Уни тепалик тўсиб турибди.

      – Ишлар кетяптими?

      – Бир нави. Манави машина бутунлай ишдан чиққан, қолганлари ҳаммаси яроқли. – У ишини қўйиб жилмайди. – Сиз дам олиб қайтдингизми?

      – Ҳа.

      У қўлини тўр кўйлагига

Скачать книгу


<p>9</p>

Жаноб лейтенант.