Келиннома. Рахима Шомансурова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Келиннома - Рахима Шомансурова страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Келиннома - Рахима Шомансурова

Скачать книгу

Аммо мукофоти катта – шайдолик, тан гўзаллигига шайдолик тез ўтиб кетса, қалби гўзал аёлга бир умр мафтун бўлиб қолаверадилар, чироққа интилгандек, унга интилаверадилар.

      Шунинг учун ҳам, бировларни мафтун қилиб юрай десангиз, қалбингизни муттасил озиқлантириб боришингиз, уни ҳеч бир сония оч қолдирмаслигингиз керак. Қорин оч қолса, уни тўйғизгач, оч вақтингиз тез унут бўлар. Қалб очиққандаги узилишни тўлғазиш қийин. Унинг асорати кўпга кетади, одамларнинг сизга мафтункорлиги пасаяди, борабора йўқолади.

      Суҳбат давомида анчагина тест монанд саволлар бердик. Қалб тўлғазиб турилса, уларнинг кўпига жавоб ўз-ўзидан пайдо бўлади. Ишончим комил, бу тестдан, ҳаёт тестидан энг юқори балл билан ўтасиз. Хусусан, ўзингизнинг мақбуллар сирасига киришингизни, сизда самовийлик кўплигини, қўлингиз биринчи зеб-зийнатга эмас, китобга узатилишини биласиз. Булар сиз учун ҳаётий заруратга айланади-да.

      Илоҳим, бир умр бошқаларни мафтун қилиб юрадиган гўзал қалбли қиз бўлинг!

      МЕН АЙТАР ДУО

      Бу манзарани сиз кўп кузатгансиз…

      Яқин дугонангиз, синфдош ўртоғингиз тўйида, қиз ўзи туғилиб ўсган хонадонидан чиқиб кетар олдида ҳаммани келинбарорга, куёвникидаги катта базму жамшидга чорлаётган сурнай навоси бир дам тинади. Оппоқ ҳарир кўйлакдаги дугонангизни буваси ёки отаси олдига етаклаб келиб, оқ фотиҳа беришни сўрайдилар. «Қадаминг қутли бўлсин! Борган жойинг гул бўлсин!» деб дуо қиладилар табаррук одамлар. Шунда сиз ҳам дугоналарингиз қатори қўлингизни оминга очасиз. Сизгинанинг ичингиздан нималар ўтганини, хаёлингизга, кўз ўнгингизга нималар келганини тасаввур қилаяпман. Ахир «Ўн саккизга кирмаган ким бор», деб бежиз айтишмаган. Сизнинг ҳам эшигингиздан совчилар аримаяпти. Ичингиздаги энг яхши тилакларингиздан кафтингиз қизиб кетаётганини сезаяпсизми. Сиз шунда кўп қатори ҳароратли кафтингизни «Омин!» деб анор рангидаги юзингизга тортасиз. «Илоҳо, омин!» дейман мен ҳам сизга жўр бўлиб.

      Ёшим дуо қилгувчилар, оқ фотиҳа бергувчилар ёшига етиб, шундай улуғ иш бир-икки бор менга топширилганда мен ўша дуони «Борган жойингни гул қилгин!» деб айтдим. Айримлар ҳаяжондан дуони сал ўзгартирдингиз шекилли, дейишди. Йўқ, атай қилдим. Қалдирғоч қанотидек қаро қошларингизни чимирмай туринг-да шу икки жумла фарқини бир мушоҳада қилиб кўрайлик…

      Назаримда, биринчи дуо жумласи: «Борган жойинг гул бўлсин!» да сизга нисбатан фақат яхши ниятдан ортиқ нарса кўрмаётгандекман: илоҳим, борган жойингиз гул бўлсиней… Вассалом…

      Менинг эса сизга меҳрим ҳам, ишончим ҳам бўлакча, жон қизим! Сизни шунчакигина ижрочи сифатидагина эмас, ижодкор, ташаббускор, оловқалб, журъатли кўришни жуда-жуда истайман. Борган жойингиз гул бўлса, суюниб, гул бўлмаса куйиниб, кўникиб кетманг демоқчиман, холос.

      Иккинчи дуо – «Борган жойингни гул қил!» мағзида эса бахт деб аталмиш неъматни ҳеч ким қўлингизга тайёргина тутқазмайди, буни англаб етинг, дейилаётганини

Скачать книгу