Меҳр топдим. Умида Абдуазимова

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Меҳр топдим - Умида Абдуазимова страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Меҳр топдим - Умида Абдуазимова

Скачать книгу

қолди қўшним уйи ўша тун,

      Таҳқирланган ўша келин қалбидай.

      Туни бўйи ҳуриб чиқди бир кучук,

      Туни бўйи увиллаб чиқди шамол.

      Менинг эса лабимни босиб учуқ,

      Шамолчалик бўлмадим, деб қотдим лол…

      БУ ОИЛА ДЕГАНИ

      Бу оила дегани,

      Энг оғир мактаб эрур.

      Ҳамма опа-акани,

      Ҳамиша ҳурмат этур.

      Сингиллар жанжаллашар,

      Укалари уришар.

      Агар бошга иш тушар

      Бўлса бари шай турар.

      Ёққан қорини курар,

      Қовуштириб бир – бирин.

      Ётга билдирмай юрар,

      Оиласининг сирин.

      Огоҳ қилмай борсанг ҳам,

      Кулиб қарши олувчи,

      Борини кўриб баҳам,

      Дастурхон тўлдирувчи,

      Ота – онадек бошда

      Турсин ака – опалар.

      Ахир улардан бошқа

      Ҳамма нарса топилар!

      «Келин малайликкамас…»

      Келин малайликкамас,

      Малакликка олинар.

      Қилиниб орзу-ҳавас,

      Поёндозлар солинар.

      Ўғлим деб келган қизим,

      Қўша қаринг, – дейишар.

      Ортда қолсин деб изим,

      Эртан ғамин ейишар.

      «Қизи» ҳам одам, чарчаб,

      Бетоб бўлар ё туғар.

      Беиҳтиёр қўрс, чатнаб,

      Ота уйин соғинар.

      Эри, ўзи, боласи,

      Рўзғоридан ортса гар,

      Қайнона, қайнотаси

      Хизматида муқаррар!

      «Деди-деди»лар билан

      Озор берманг келинга.

      Соғлом фикр, соғ бадан

      Фарзанд керак элимга!

      «Овсинлар бўлса иноқ…»

      Овсинлар бўлса иноқ,

      Оғалар билмас нифоқ.

      Улғаяди фарзандлар

      Ҳотири жам, иттифоқ.

      Ҳонадоннинг тўридан,

      Тушган меҳр қўридан,

      Баҳраманд бўлар бола

      Бобо, буви нуридан.

      Ўзин севган овсинлар,

      Гапга қулоқ оссинлар.

      Ҳонадон файзи учун

      Майли, бироз озсинлар.

      Оқилу, оқибатли

      Ҳилоллар ойдек тўлсин.

      Маҳаллада энг олди,

      Ибратли келин бўлсин.

      Қадру қиммат излаган

      Қадрлашни ўргансин.

      Яккаликни истаган,

      Яккаланиб ўртансин!..

      «Меҳр топдим, бемеҳрга…»

      Меҳр топдим, бемеҳрга

      Бемисл меҳрим бериб,

      Яхши сўз-ла индан чиққан

      Илондан кетди фириб.

      Аёл зотин макри юкдир

      Қирқ туяга, деганлар

      Ўақ эканлар, меҳр турди

      Жонимга оро кириб.

      Суғду Ғирот,Сирру Фирот

      Ёки Бобил бормадим.

      Лекин узоқ-яқин ғаним

      Фитнаси кетди эриб.

      Эриб кетди бад фикрлар

      Меҳрли нигоҳимдан,

      Ғанимларим дўст тутинди,

      Пешвозиман тик туриб.

      Мен бу кунни яшаб ўтдим,

      Бемисл меҳрим бериб.

      Макр юкдир қирқ туяга

      Дегайсиз

Скачать книгу