Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 15

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов

Скачать книгу

элас-элас қулоққа чалиниб қолар, шийпон олдидаги сўрида эса бор-йўғи икки дона кир тўшак солиғлиқ эди. Раҳмонали: «Қаерга келиб қолдик ўзи?» дегандек чор атрофга аланглаб, ҳайратланаётганди.

      Меҳмонни эса узундан узоқ далалар, ҳув жуда узоқдаги қорли тоғларни кўриб завқи ошиб кетганди. Ҳурмамат ака чаққонлик билан икки тўшакни қоқиб-силкиб, қайта ўрнига тўшади. Шийпон ичига кириб кетиб, икки дона ниҳоятда кирлаб, увадаси чиқиб кетаёзган лўла болишларни кўтариб чиқди. Уни ортидан қўлтиғидаги яна бир кирлаб кетган дастурхонни ўртага тўшади.

      – Келинглар энди, қани меҳмон?.. – деб манзират қила бошлади.

      Меҳмон астойдил кир тўшакка чордона қуриб ўтирди. Раҳмонали сал ижирғангандек бўлиб, сўрининг тўшак етиб бормаган ерига омонатгина жойлашди.

      – Ие, ука, сиз сал тепароқ чиқиб ўтиринг, – Раҳмоналига манзират қилди Ҳурмамат ака ва: – Меҳмон билан бугун бир базми жамшид қиламизда, энди. Бўтадан рухсат олганмиз, – деб илжайди.

      Қоғоз пакетда нақ бир кило колбаса, помидор, пиёз, туз, қалампир. саримсоқпиёз, кўкатлар бор экан. Ҳаммаси ўртага қўйилди.

      – Сиз, ука, шу нарсалардан закуска ясаб туринг. Мен ғир этиб бориб уч дона пиёла ювиб келай ариқдан, – деб қолди Ҳурмамат ака.

      – Мен ичмайман, – деди Раҳмонали Ҳурмамат аканинг асл ниятини тушуниб.

      – Хўп, майли. Ҳеч бўлмаса косагуллик қилиб турарсиз, – деб қийқириб кулди Ҳурмамат ака. Афтбашараси спиртли ичимлик ичавериб қаримсиқ кўриниш олиб қолган бу одамнинг тишлари ҳам тўкилиб тушган, бир-иккисини демаса. Раҳмонали ноилож олиб келинган бир учи учган чиннига пиёз тўғраб, помидордан қориштириб, шакароб қила бошлади. Унинг устига икки дона аччиқ ҳиди уфуриб турган қип-қизил қалампирни тўғраб, боплаб аралаштирди. Ҳурмамат ака унгача пиёлаларни ювиб келди-да, шошиб ароқнинг шишаси қопқоғини бўшатди. Ғўлқиллатиб иккита пиёлага салкам тўлатўла ароқ қуйди ва яна шошиб, Раҳмоналининг қўлидан пичоқни олди-да, колбасадан каттагина қисмини кесиб, шартта иккига бўлиб қўя қолди. Колбаса энг зўридан «Докторский»: чўчқанинг майда-майда оқ ёғлари колбасанинг парракланган гўшти ичида шундоқ бижиллаб кўриниб турарди.

      – Қани, меҳмон, сиз билан танишганимиз учун! – деб Ҳурмамат ака, тавозе билан ароқ тўлдирилган пиёлани Жамол ҳожига узатади.

      Жамол ҳожи индамай пиёлани олди-да, худдики жазирамада сувга ташна бўлган одамдек бир кўтаришда сипқорди. Афтини бужмайтириб, лабларини чўччайтиргандики, Ҳурмамат ака дарҳол ёғли колбасанинг бир кесимини унга узатди. Жамол ҳожи бўш пиёлани Ҳурмамат акага қайтараётиб, иккинчи қўли билан колбасани оғзига солдию, чапиллатиб чайнаркан:

      – Оҳ-ҳо, ўрисди ароғидан ўргилай! – деди Жамол ҳожи. – Колбасасиям мазали-е!..

      Жамол ҳожи тагида кирланган тўшагу ёнида яғири чиқёзган лўла-болишлигини тамоман унутдими, чап ёнбошига тортиб, оёқларини озод қўйиб, биратўла ёнбошлади.

      Ҳурмамат ака ҳам ўзининг тегишини томоғидан ўтказганидан сўнг, дарҳол бўш пиёлаларга ароқ қуйди. Бу гал

Скачать книгу