Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 16

Жанр:
Серия:
Издательство:
Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов

Скачать книгу

осилиб тушган бир ориқ қанжиқ пайдо бўлди ва сўрида ўтирганларнинг бирон егулик беришлари умидда орқа оёқларига чўнқайганича, думи билан ёнверини супира бошлади. Қанжиқ роса очиққан экан, оғзини очиб, тилини осилтирди. Ҳурмамат ака тағин қийқириб:

      – Вей, шийпонимизнинг қоровули келибди-ю! – деб, Жамол ҳожига бир паррак колбасадан узатди. –Шуни итга отворинг, – деди.

      Жамол ҳожи шундагина сал нарида қанжиқни кўрди ва: – Фу-у!.. – деб ижирғанди-да, оғзига колбаса тишлаган кўйи, Ҳурмамат узатган бўлакни ит томонга ирғитди.

      Қанжиқ бир ирғиб, колбаса бурдасини ҳавода илиб олдию бир чайнаб-чайнамай, ютди-қўйди. Сўнг тағин бояги алфозда яна оёқларига чўнқайди..

      Раҳмонали атайин шакаробга бир эмас, иккита аччиқ қалампирни майда тўғраганди. Икки ичувчи вах-вах деб, шакаробни еяверишди. Ортидан эса пайдар-пай ароқ узатилаверди…

      Жамол ҳожи тузуккина маст бўлиб қолган эди.

      – Мен сизларга айтсам, чин мусулмон кишилар сизларда экан, – деб алжирай бошлади. – Бизда-чи, ҳамма ёлғондан, қўрққанидан намоз ўқийди. Бизда манман дегани ҳам нари борса олти ойга аранг чидайди. Шартта самолётга чипта буюради-ю, Туркияга учиб ке тади. У ерларда исловотхоналар сероб. Туркларда сийға деган никоҳ бор. Кирсангиз, домласи бошига саллани қўндириб ўтирган бўлади. Домлани олдида суратли катта китоб. Пулини тўласангиз бас. Хоҳлаганингизни танлайсиз ва юқори қаватдан ўша ҳури пайкарни рўмолга ўраб-чирмаб пастга, домлани ҳузурига олиб тушишади. Қарабсизки, бир зумда сизга никоҳлаб беришади… Оҳоҳ, румин қизларини, нақ сутга чайиб олинган дейсиз…

      Раҳмонали Жамол ҳожининг алжирашларини эшитгиси келмай, аста ўрнидан туриб, нари кетди.

      Узоқ-узоқлардан қўй ва молларнинг марашлари эшитилар, қуёш қизариб-бўзариб, тоғлар ортига ўтиб кетаётганди.

      Бир пайт осмонда тўлин ой кўринди.

      Жамол ҳожи билан Ҳурмамат ака энди бир-бирига суяниб қоладиган даражада маст эдилар.

      Раҳмонали негадир икковига, айниқса, Жамол ҳожига узоқдан бўлса-да, бот-бот нафрат билан қарамоқда. Вақт эса кеч бўлиб борар, анови икковига қолса, иркит тўшаклар солинган сўрида ётиб қолишдан ҳам тоймайдигандек эдилар. Раҳмонали оғир қадамлар ташлаб, сўрига яқинлашди ва бояги жойига ўтирди.

      – Ана, Раҳмоналини ўзиям кеп қолди, – деди Ҳурмамат ака илжайиб.

      – Нима гап, дегандек Раҳмонали Ҳурмамат акага қаради.

      – Меҳмон бугун бир ипимизни узиб, яйрайлик деган таклифни айтяпти, – деди Ҳурмамат ака. – Пули етарлимиш…

      Ҳурмамат аканинг гапига Раҳмонали аввал тушунмади. Ўзича, ипларини тамоман узиб, мазза қилиб ўтиришибди-ю, яна нима етишмаяпти, деб ўйлади.

      Ҳурмамат ака Жамол ҳожига суянаман деб, мункиб кетди.

      Ҳурмамат аканинг оғзидан сўлак оқаётганди. Бундай кўриниш Раҳмоналини баттар ижирғантирди. Бироқ ноилож эди. Ташлаб кетворай деса… ўртада Бўтанинг андишаси бор.

      – Сиз мени яхши тушунмадингиз, шекилли, укагинам, – деди Ҳурмамат ака, энди Раҳмонали томон энгашиб. – Меҳмон, дам олгани қизлар борми, деб сўраяпти. Аниқроғи, ўрис қизларни

Скачать книгу