Бўрилар изидан. Хусанбой Каримов
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Бўрилар изидан - Хусанбой Каримов страница 20
Талаб чиқиб келди. Унинг ёнида Раҳмонали тўғри чамалаб топган акаси ёнма-ён эди.
– Шу ишни бекор қилдингиз-да, Талабжон, – деди акаси. – Қайнотанигиз эшитса, нима деган одам бўламиз. Раҳматли дадамизнинг қадрдони ахир. Хотинингиз айтмай қўяди, дейсизми. Тешик қулоқ эшитмай қўймайди барибир. Хунук иш бўлди, ука.
– Менга барибир, ака. Сиз мен айтган ишни қилинг. Маҳалладаги таниш-билишларингизни йиғинг, ёш-ялангларни атрофингизга тўпланг. Индинга ҳаммаси тап-тайёр бўлиб туришсин. Эрталабда бошлаймиз. Ишхонангиздагилар ҳам эсингиздан чиқмасин.
– Митингда-а, Талабжон? Ишқилиб, тинчликда ўтсин-да, – деди акаси, ялинчоқ охангда.
– Қанақа тинчлик?! – Бирдан ўшқирди Талаб, рўпарасида хиёл эгилиб турган акасига қарата. – Қон тўкилади, қон. Ҳокимият тепасида ўтирганларнинг бари қувғинга учрайди, уйларига ўт қўйилади. Бизнинг мақсад битта: Наманганда ислом давлати қуриш, ундан сўнг бутун Ўзбекистонда, сўнг Ўрта Осиёда! Тушундингизми?
Акаси қўрқиб кетдими:
– Тушундим, тушундим, – дея олди, холос.
– Ҳайда, кетдик! – деди Талаб ва шартта машинага ўтирди.
Мансуржоннинг Андижон аэропортидан Наманган шаҳрига етиб келгунига қадар роппа-роса икки соат вақт кетди. Айтилгандек, аэропортда махсус машина кутиб турган экан.
Йўл-йўлакай, автомашинадаги махсус телефон орқали аввал Тошкентга сим қоқиб, Андижонга етиб келганлигини, энди Наманган томон йўл олганини генералга билдириб қўйди. Сўнг Наманган вилоятининг Миллий хавфсизлик бошқармаси бошлиғи билан боғланди. Кутиб туришини тайинлади.
Эски шаҳардаги Чорсу бозори ҳар кунгидек одам билан гавжум, тор йўлаклар тирбанд, ҳамма қаёққадир шошади.
Мансуржон бошқарманинг хоналарининг бирида оддийроқ кийинди. Сўнг кўчага чиқиб, оломон орасига бир зумда сингиб кетди. Бошида наманганча дўппи. Умуман ҳеч қачон дўппи киймагани учунми, хаёлида ҳадеганда бошидаги дўпписи сирғалиб тушиб кетаётгандек бўлаверар, ҳадеганда қўли бошидаги дўпписига бориб келаверарди. Мансуржонни даъфатан кўрган одам Наманганнинг узоқ қишлоғидан шаҳарга келган бир киши, деган хаёлга бориши аниқ эди. Унинг қўлида сал эскирган қора хўжалик сумкаси, оёғида эскирган туфли, шими дазмолланмаган, эгнидаги кўйлагининг ёқаси ҳам айтгулик эмас. Лабларида арзон, сассиқ сигарета “Астра”.
Сигарета тутунини ҳар гал ичига тортганида, чап кўзи хаёл қисилиб, тумшуғини атайин юқорига сал кўтариб, маза қилаётган кашанда каби ўзига тус берарди. Бошқармада айтишларича, Талаб билан Бўта, асосан, Чорсу мавзесидаги катта чойхонага танда қўйиб олишибди. Мансуржоннинг чамасича, Раҳмонали ҳам ўшалар билан бирга бўлиши керак. У бозор оралаб, ниҳоят чойхона томон етиб борди. Бир четдаги сўрига ўтириб кўк чой буюрди. Чойхонада хизмат қилаётган ўсипирин йигитча бир чойнак чой