Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 22

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов

Скачать книгу

чегарадан ошганда асаб, юрак-қон томирлари тизимларини, нафас олиш, овқат ҳазм қилиш органларини ва қонни биокимёвий кўрсаткичларини бузилиши содир бўлади. Саноат частотали электрмагнити майдонининг биологик таъсирини тавсифловчи асосий параметри электр майдонининг кучланганлиги бўлади. Майдоннинг магнитли таркиби одам организмига сезиларли таъсир ўтказмайди.

      Саноат частотали электр майдонининг манбаъси ҳаракатдаги электрускуналарнинг ток ўтказучан қисмлари (электр узатиш линиялари, индукторлар, термик қурилмалар конденсаторлари, фидер линиялари, генераторлар, трансформаторлар, электрмагнитлари, соленоидлар, яримдаврийли ёки конденсатор турли қурилмалар, қуйма ва металлкерамик магнитлар ва б.қ.) бўлади. Электр майдонининг одам организмига узоқ вақтли давомли таъсири асаб ва юрак-қон томирлари тизимининг функционал ҳолатини бузилишига олиб келиши мумкин. Бу юқори даражадаги толиқиш, бажарилаётган иш операцияларининг сифатини пасайиши, юрак олдидаги оғриқлар, қон босимининг ва юрак уришининг ўзгаришида ифодаланади.

      Саноат частотали токлар электр майдонининг таъсиридан асосий турдаги жамоа ҳимоя воситаси экранлаштириш қурилмалари бўлади – персонални очиқ тарқатувчи қурилмалар ва электр узатишни ҳаво линияларида ҳимоялаш учун мўлжалланган электрускуналарни таркибий қисми. Экранлаштириш қурилмаси ускуналарни кўрикдан ўтказишда ва зудлик билан ўчириб-ёқишда, ишларни бажаришни кузатишда керак бўлади.

      Экранлаштириш қурилмалари айвонлар, бостирмалар ёки ўртатўсиқлар кўринишида металл арқонлар, симчалар тўплами, тўрлар кўринишида қилинади. Худди шундай кўринишда кўчма экранлар ҳам электрускуналарга хизмат қилишда қўлланилади. Экранлаш қурилмалари коррозияга қарши қопламаланиши ва ерлатилиши керак.

      Радиочастотали электр магнити майдони манбаълари қуйидагилар бўлади:

      60 кГц – 3 МГц оралиғида – ускуналарни экранлаштирилмаган элементлари металлга индукцияли ишлов бериш учун (қаттиқлаш, куйдириш, эритиш, қалайлаш, пайвандлаш ва ш.ў.) ва бошқа материаллар, шунингдек радиоалоқа ва радиоэшиттиришда қўлланиладиган ускуналар ва приборлар;

      3 МГц – 300 МГц оралиғида – радиоалоқа, радиоэшиттириш, телевидение, тиббиётда қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари, шунингдек диэлектрикларни қиздириш учун ускуналар (пластикатларни пайвандлаш, пластмассаларни қиздириш, ёғоч буюмларни клейлаш ва б.қ.);

      300 МГц – 300 ГГц – радиолакация, радиоастрономия, радиоспектроскопия, физиотерапияда ва б.қ. қўлланиладиган ускуналар ва приборларнинг экранлаштирилмаган элементлари.

      Барча оралиқдаги радиотўлқинларнинг таъсиридан одам марказий асаб ва юрак-қон томирлари тизимларининг нормал ҳолатидан четланиши характерлидир. Персоналдаги субъектив ҳиссиётларга – тез-тез бош оғриши, уйқусираш ёки умумий уйқусизлик, толиқиш, кучсизлик, юқори даражада

Скачать книгу