Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 23

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов

Скачать книгу

ёки ичи бўш тикилган прессланган резина листлари, шунингдек ғовак резинали пластиналари шаклидаги кабонил темир билан тўлдирилган ва метал тўр билан прессланган шаклда тайёрланади. Бу материаллар каркасга ёки нурланаётган ускуна сиртига клейланади.

      3.7. Яшиндан ҳимоялаш

      Яшин – бу узунлиги бир неча километр бўлган момақалдироқли булут ва ер ёки қандайдир ер усти иншооти орасида ривожланадиган электр заряди. Яшинни разряди лидерни ривожланиши билан, бир неча юз ампер ток билан, кучсиз ёритилаётган каналдан бошланади. Лидерни ҳаракатланиш йўналиши бўйича – булутдан пастга ёки ердаги иншоотдан тепага – яшинлар пастлашувчан ва баландлашувчанларга бўлинади.

      Бино ва иншоотлар тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан, ер усти ва ер ости металл коммуникациялари орқали юқори потенциал олиб келинишидан ҳимоя қилиниши керак. Ташқаридаги ускуналарни тўғридан-тўғри яшин уришидан, унинг иккиламчи асоратларидан ҳимоя қилиш керак. Катта майдонли бинолар ичида (кенглиги 100 метрдан ортиқ) потенциалларни тенглаштириш бўйича тадбирлар бажарилиши керак. Умумий майдонининг 70% дан кўпроғини яшиндан ҳимоялаш керак бўлмаган хоналар ташкил қилганда ва бинони қолган қисмини яшиндан ҳимояланишни I, II ёки III категорияли хоналар ташкил қилса, фақат хоналар ичига киритиладиган коммуникциялар бўйича юқори потенциаллар содир этилишидан ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Бунга коммуникацияларни электр ускуналарини ерлатиш тизимига ёки бинони темирбетон арматурасига улаш орқали эришилади. Худди шундай боғланиш ички коммуникациялар (ташқаридан киритилмайдиган) учун ҳам назарда тутилиши керак. Ҳар қандай категорияли бино ва иншоотларни тўғридан-тўғри яшин уришидан ҳимоя қилиш мақсадида табиий яшин қайтаргичлар сифатида мажуд баланд иншоотлардан (тутун қувурлари, сув босим миноралари, прожектор мачталари, электр узатиш ҳаво линиялари таянчлари ва б.қ.), шунингдек бошқа иншоотлар яшин қайтаргичларидан максимал фойдаланиш керак.

      Агар бино ва иншоот табиий яшин қайтаргичлар ёки қўшни объектлар ҳимоя зонасига қисман бирикса, тўғридан-тўғри яшин уришидан объектнинг қолган бошқа ҳимояланмаган қисмини ҳимоялаш назарда тутилиши керак. Агар бино ёки иншоотни эксплатация қилиш жараёнида қўшни объектларни реконструкция ёки демонтаж қилиш бу ҳимояланмаган қисмни кўпайишига олиб келса, яшинни тўғридан-тўғри уришидан ҳимояни тегишли ўзгариши энг яқин момақалдироқ мавсуми бошлангунича бажарилиши керак; агар қўшни объектларнинг демонтажи ёки реконструкцияси момақалдироқ мавсуми мобайнида олиб брилса, шу вақтга бино ва иншоотни тўғридан-тўғри яшин урушидан ҳимояланмаган қисмини ҳимоялашни таъминлайдиган вақтинчалик тадбирлар назарда тутилиши керак. Яшиндан ҳимоялаш ерлатишлари сифатида, кучланиши 1 Кв гача бўлган электр узатгичлар ҳаво линиялари ноль симларидан ташқари, электрускуналарнинг барча тавсияланадиган ерлатишларини ишлатишга рухсат этилади.

      Бинолар, иншоотлар, ташқи ускуналарни темир бетон фундаментлари, яшин қайтаргич

Скачать книгу