Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 30

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов

Скачать книгу

шкафлар металларни термик ва гальваник қайта ишлашда, сочилувчан моддаларни бўяш ва қадоқлашда қўлланилади. Сўрувчан зоналар иссиқлик ва намлик ажралганда зарарли моддаларни локаллаштириш учун қўлланилади. Сўрувчан панеллардан зарарли моддаларни ҳайдашда, ишчи зонт остида турганда фойдаланилади.

      Ишлаб чиқаришнинг хавфли ва зарарли омилларини бартараф қилиб бўлмаганда, шахсий ҳимоя воситалари қўлланилади. Танани ҳимоя қилиш махсус кийими, махсус оёқ кийим, бош кийими, қўлқоплар қўлланилади. Вентиляция тизими ишловчиларни қизиб кетиши ва совуқ қотишига олиб келмаслиги, иш жойларида шовқин ҳосил қилмаслиги керак. У электр- ва портлашга хавфсиз бўлиши керак.

      Табиий вентиляцияда ҳавоалмашинуви хона ичкариси ва ташқариси ҳаволари ҳароратларининг фарқига кўра содир бўлади. Бу эса хонага совуқ ҳавони киришини таъминлайди. Бинони шамол ўтадиган томонида босимнинг пасайишидан хонадан иссиқ ифлосланган ҳаво сўрилади. Бинони шамоллатиладиган томонида ортиқча босим яратилади, бунинг натижасида тоза ҳаво хонага киради. Табиий вентиляция ташкиллаштирилган ва ташкиллаштирилмаган бўлиши мумкин. Ташкиллаштирилмаган вентиляция ойналарни зичланмаган жойлари, форточкалар ва махсус оралиқлар орқали, ташкилаштирилган табиий вентиляция – аэрация ҳисобига ва дефлекторларда амалга оширилади. Аэрация иссиқ цехларда гравитацион ва шамол босим ҳисобига амалга оширилади. Аэрацияни афзаллиги – катта ҳажмли ҳавони хонага узатилиши ва вентиляторсиз чиқариб ташланиши, камчиллиги – кам самаралилиги.

      Вентиляторлар билан амалга ошириладиган ҳавони ҳаракатлантириш тизимига механикали вентиляция дейилади.

      Ҳавони кондиционирлаш – хонада ташқи шароитларга боғлиқ бўлмаган ҳолда, берилган ҳарорат, намлик, тозалик ва ҳавони ҳаракатланиш тезлигини автоматик равишда ростлаш (ушлаб туриш). Кондиционерлаш керакли санитария-гигиена шароитларини яратиш учун қўлланилади. Кондиционер – авторостлаш приборлари ёрдамида хонада ҳаво муҳитини берилган параметрларини ушлаб турадиган вентиляция қурилмаси. Кондиционерлар марказий ва маҳаллий бўлади. Марказий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат қилинмайдиган хонада амалга оширилади ва ҳавони узатиш ҳаво ўтказгичда амалга оширилади. Маҳаллий кондиционерларда ҳавони тайёрлаш хизмат кўрсатиладиган хонада ҳаво ўтказгичлар қўлланилмасдан бажарилади.

      Ҳавони қаттиқ ва суюқ аралашмалардан тозалаш учун циклонлар, чанг тутгичлар (тўзонли, жалюзали, камерали ва б.қ.) ва конструкцияси бўйича турли фильтрлар қўлланилади. Бу қурилмаларнинг барчасининг муҳим кўрсаткичи ҳавони тозалаш самарадорлиги бўлади. Тозалашни катта (чангнинг ўлчами 50 мкм дан катта), ўрта (10—50 мкм), майда (10 мкм дан кам) турлари фарқланади. Ҳавони ўлчами 10 мкм ли толамас чангдан тозалаш учун циклонлардан фойдаланилади. Уларни ишлаш принципи – марказий сепарациялаш. Тўзонли чангтутгичлар циклонлардан ёрдамчи оқими мавжудлиги билан фарқланади.

Скачать книгу