Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш. Рахматулла Усманов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов страница 5

Қурилишда меҳнатни мухофаза қилиш - Рахматулла Усманов

Скачать книгу

style="font-size:15px;">      Хавфсизлик ранги – одамни диққатини ишлаб чиқариш ускунасининг ёки қурилиш конструкциясининг алоҳида элементларига жалб қилиш учун мўлжалланган ранг, улар хавфли ёки зарарли ишлаб чиқариш омиллари манбаълари, шунингдек ёнғинни ўчириш воситалари ва хавфсизлик белгилари бўлиши мумкин.

      Хавфли зона – одамга хавфли ва (ёки) зарарли ишлаб чиқариш омили таъсир этиши мумкин бўлган ҳудуд (макон).

      Хавфли шароитлар – ўрнатилган меъёрларга мос бўлмаган ишлаб чиқариш муҳити ҳолати.

      Хавфли ҳаракатлар – ишловчини ўқимаганлиги, қила билмаслиги, истамаслиги, қобилиятсизлиги алоҳида ҳолатларда эса – ишлаб чиқариш ҳолатларини тўғри баҳолаш ва меҳнат мухофазасини меъёрлари ва қоидаларини барча талабларини бажариш имконияти йўқлиги оқибатидаги нотўғри, уқувсиз ҳаракатлари.

      Ходим – меҳнат қонунчилигининг субъекти, иш берувчи билан меҳнат шартномаси асосида ишлайдиган ва бунинг учун иш ҳақи оладиган жисмоний шахс. ШНҚ 3.01.02—20 2

      Шовқин – ҳар хил жадаллик ва частотадаги даврий бўлмаган товушлар тўплами.

      Қурувчи – ўзига тегишли бўлган ер участкасида объект қурилишини, реконструкциясини ёки капитал таъмирланишини, муҳандислик-техник ишларни бажариш, уларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш учун шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлашни амалга оширадиган жисмоний ёки юридик шахс.

      1.2. Меҳнатни мухофаза қилиш бўйича қонунчилик

      Ўзбекистон республикасида меҳнат ва меҳнатни мухофаза қилиш қонунлари асосини конституцияга асосланган меҳнат кодекси, меҳнатни мухофаза қилиш тўғрисидаги қонун ва ҳукумат қарорлари ташкил қилади. Буларда меҳнаткашларнинг ҳаёти ва соғлигини ҳимоя қилиш давлатнинг ижтимоий-иқтисодий сиёсатининг таркибий қисми ва иқтисодий ислоҳатларни амалга оширишнинг муҳим омили ҳисобланади.

      Ўзбекистон республикасининг 2023 йил 30 апрелда ўтказилган референдумда қабул қилган конституциясида: Ўзбекистон халқи инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланадиган инсонпарвар демократик давлатни барпо этиш, республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб мазкур конституцияни қабул қилганликлари (муқаддима); ҳар ким муносиб меҳнат қилиш, касб ва фаолият турини эркин танлаш, хавфсизлик ва гигиена талабларига жавоб берадиган қулай меҳнат шароитларида ишлаш, меҳнати учун ҳеч қандай камситишларсиз ҳамда меҳнатга ҳақ тўлашнинг белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаган тарзда адолатли ҳақ олиш, шунингдек ишсизликдан қонунда белгиланган тартибда ҳимояланиш (42-модда); ҳар ким қариганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда, боқувчисидан маҳрум бўлганда ижтимоий таъминот олиш (46-модда); ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш (48-модда), бепул умумий таълим олиш давлат томонидан кафолатланганлиги ва ҳар ким таълим олиш (50-модда) ҳуқуқига эгалиги, шунингдек хотин-қизлар ва эркаклар тенг ҳуқуқга эгалиги (58-модда) келтирилган.

      «Меҳнатни

Скачать книгу