Ўзлик сари етти қадам. Жавлон Жўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам - Жавлон Жўраев страница 3

Ўзлик сари етти қадам - Жавлон Жўраев

Скачать книгу

Буни тан оласизми йўқми – сиз жамият ва ўзингиз сиз учун тузиб берган дастурлар жамламасидан бошқа нарса эмассиз.

      Аммо бу ҳолатни ўзгартириш мумкин. Бунинг учун бир оз очиқ фикрлилик ва сабр талаб этилади. Сабр сизга аввалига керак бўлади – кейинчалик ўзингиз ҳақингизда янги кашфиётлар қилишга шу даражада қизиқиб кетасизки, сизда бунга иштиёқ пайдо бўлади. Иштиёқ бор жойда эса сабрга ҳожат йўқ.

      Эгизак дунёлар

      Мен сизга аввалги бўлимда келтирганим – сизнинг шахсиятингизга берилган юзаки таъриф эди, холос. Келинг, энди чуқурроқ кириб кўрамиз.

      Ҳар бир шахсият бир-бирини тўлдириб турадиган икки дунёдан иборат. Уларнинг иккиси ҳам ташқи кўринишдан сизга жуда ўхшайди – бу маънода улар эгизак. Аммо уларни астойдил ўргансангиз – улар бир-биридан тубдан фарқ қилишига амин бўласиз.

      Қанақа мужмал нарсалар ҳақида гапиряпти деб ҳайрон бўляпсизми? Бироз сабр қилинг – мен сизга бу икки эгизак дунёнинг яралиш тарихини айтиб бераман. Шунда ҳаммаси ойдек равшан бўлади.

      Жуда кўпчилигимиз болаликдан эшитиб келган бир ҳикоя бор. Бу, албатта, Тангри инсонни яратгани ҳақидаги ривоят. Мен сизга айнан шу ҳикоятни эслатмоқчиман – фақат эътибор беринг.

      Худо ер-у осмон, ой-у қуёш, ўсимлиг-у ҳайвонларни яратгач дунё мукаммаллиги учун яна бир мавжудотни яратмоқни ният қилибди (ҳамма эзгу амаллар тагида эзгу ният туриши ана шундан бошланган). У тупроқдан Одамнинг жисмини яратибди ва унга жон ато этиш учун ўз нафасидан руҳ яъни қалб киритибди.

      Шунда Тангри фаришталарни ҳузурига чорлаб, «Барчангиз Одам қаршисида таъзим қилингиз!» деб буюрибди. Барча фаришталар Яратганнинг чексиз қудрати меваси – Одам қаршисида бош эгибдилар. Биргина Иблис ўз мағрурлиги боис бундан бош тортибди. «Мен оловдан (нурдан) яралганман, бу эса қора тупроқдан бинога келган. Мен ўзимдан қуйи мавжудотга бўйин эгмайман» – дебди Иблис. Шунда Тангри «Эй Иблис, сен неники билган бўлсанг мен сенга билдирган нарсаларнигина биласан. Уққан бўлсанг – мен сенга уқиш имконини берган нарсаларнигина уққансан. Шундай экан, менинг чексиз марҳаматим олдида бош эг!» – деб буюрибди. Аммо Иблис қайсарликни қўймабди. Бу ўзбилармонлигига жазо тариқасида Тангри шайтонни Жаннатдан ер юзига сургун қилибди.

      Одамзотни эса Жаннатга ҳоким қилибди. У Жаннат боғидаги ҳеч бир маҳлуқотдан қўрқмас экан – чунки Худонинг амри билан барча жонзотлар бир-бирларига меҳрибон ва ғаразсиз эканлар. Унга Беҳиштнинг барча неъматларидан баҳраманд бўлиш эркинлиги берилибди – фақат биргина мевани танаввул қилиш ман этилибди.

      Одамга ҳамроҳлик ва дилкашлик қилиши учун Тангри Ҳавони яратибди. Иккиси Жаннатда бахтли яшаётганини кўра олмаган Иблис илон қиёфасида Жаннатга кириб, Одам ва Ҳавога яқинлашибди. «Сизга бу мевага тегиш нега ман этилганини биласизми?» – дебди у, – «Агар сиз бу мевадан еб кўрсангиз, сиз Худо билган нарсаларни билиб оласиз, уникичалик қудратга эга бўласиз.

Скачать книгу