Ўзлик сари етти қадам. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам - Жавлон Жўраев страница 4
Ақлсиз ҳайвон фақат қорни очса, ёки ўзи ва насли ҳаётига хавф туғилсагина бошқа жонзотни ўлдиради. Онгли инсон эса – шунчаки, мароқ учун ҳам ўлдираверади (овга чиқмаганмисиз?). Ақлсиз ҳайвон фақат мавсуми келиб, насл қолдириш зарурати бўлгандагина жуфти билан қовушади. Онгли одам бўлса истаган пайтда истаганча шаҳвоний лаззатга берилади.
Ҳайвонларнинг, ва умуман – ҳар қандай тирик жонзотнинг ҳам руҳи – қалби бор. Улар ҳам Тангрининг буюк қудрати меваси. Дунёда бир мавжудот қолганларидан юқори қилиб яратилмаган. Муқаддас битикларда бу борлиқдаги неъматлар инсон ҳаётини фаровон этиш учун яратилгани айтилади. Бундай таъкидни ўзини «коинот маркази» деб билган одамзот жуда хато тушунган. Бунда Яратганнинг марҳаматини кўра билиш ва унга шукр келтиришга ишора этилган аслида. Буни қарангки, ўша биз ўзимиздан қуйи деб билган мавжудотлар бизсиз яшай олади (ёввойи табиатни назарда тутсак) – биз эса уларсиз яшай олмаймиз. Улар бизга эмас – биз уларга қай даражададир тобемиз.
Кўпчилигимиз ақл ва қалб тушунчаларини фарқлашга қийналамиз. Мисол учун «ақлдан озган» иборасини қандай тушунасиз? Сизнингча, ақлдан озган одам пичоқ олиб, ўнг-у сўлда ҳаммани сўйиб юриши мумкинми?
Аслида бундай одамнинг ақли ишдан чиқмаган – балки унинг қалби тамоман кўмиб ташланган. Одамда уни хатти-ҳаракатга ундовчи икки куч бор – бири қалб, бошқаси ақл. Кўп ҳолларда киши кўнгли истаган нарсасини ақли хоҳламайди (кўнгил музқаймоқ егиси келади – аммо ақл томоқ оғриб қолиши хавфини сабаб қилиб буни рад этади). Ёки кўнгил истамаган нарсани ақл хоҳлайди (кўнгил шу одам билан бахтли бўлолмаслигини, уни севолмаслигини ҳис этиб, у билан турмуш қуришни истамайди – аммо ақл бу одамнинг бадавлатлигини кўриб бунга рози бўлади). Бундай майда ва, баъзида, катта иккиланишлар ҳаммамизда бўлади.
Афсуски, қалб ва ақл баҳсида кўпинча ақл устун келади. Баъзи одамлар кўнгилларига қарши курашда шу даражага бориб етадики, уларнинг қалби қаттиқ аразлаб «ўз ғилофига ўралиб» олади. Бунда ақл «якка ҳукмрон”га айланади ва босар-тусарини билмай қолади. Психлар ана шундай етишиб чиқади.
Бунда тахминан шундай ҳолат рўй беради. Ақл ва қалб деган икки болакай бор. Улар дунё деган катта уйда яшашади ва ҳар куни ҳаёт деган ўйин ўйнашади. Аммо ҳар куни бу ўйиннинг қоидаларини ақл белгилайди. Бўлмасамчи – ахир, у ҳамма нарсани билади. Кўнгил эса ўз истакларини ақл буйруқларига қарши айтолмайди – ахир, у жуда кўнгилчанг. Борди-ю айтса ҳам, ақл уни дарҳол койиб беради. Охир оқибат ақлнинг феълидан зериккан қалб ўйнагиси келмай қолади ва бир бурчакка қисилиб, жим ўтираверади.
Бекорга психиатрлар ўз беморларини кўнглига йўл топишга ҳаракат қилмайдилар. Улар ўйин давомида қаттиқ аразлаб ёки қўрқиб кетганидан катта уйнинг бир бурчагига беркиниб олган болакайни топишлари керак. Агар улар шу болакайни топиб, уни юпатиб, унга ширинлик бериб, уни авраб гапиртириб, яна