Ўзлик сари етти қадам. Жавлон Жўраев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам - Жавлон Жўраев страница 7

Ўзлик сари етти қадам - Жавлон Жўраев

Скачать книгу

етти эн девор билан ўраб, қамал қилиб олган. Кўнглингиз дарвозаларига калладек қулф осиб, унинг калтини қайсар посбонга топширган. Шу боис кўнглингизга йўл топиш учун мен сизнинг ақлингиз билан сулҳга бормасдан иложим йўқ. Калитдор посбонга аниқ мантиқий исботлардан пора бериб, уни авраб дарвозани очиб беришга кўндиришга уриниб кўраман. Агар ақлингиз тоқатсизлик қилиб, мени қувиб юбормаса – қалбим айтган сирлар қалбингизга етиб боришига ишонаман.

      Инсон ақли у ҳаётида шу кунгача олган билимлардан фойдаланиб иш кўради. Болаликда бизнинг ақлимиз билимга чанқоқ, янгиликка интилувчан бўлади. Шунинг учун катталарни турли-туман саволлар билан қийнаб қўямиз. Баъзида катталар ёш боланинг саволига жавоб бера олмай қолади – бунда саволнинг жавоби улар билим доирасига кирмайди.

      Улғайиб борар эканмиз, биз билган нарсалар кўпайиб боради. Аввал айтганимдек, ақлимиз билган нарсаларини қонун қилиб ўрнатиб қўяди. Бориб-бориб, бундай қонунлар шу даражада кўпайиб кетадики, улар янги билимга интилиш истагини енгиб кетади. Киши ўз ҳаётий тажрибасига шубҳа қилмайди ва ҳаётни ҳозиргача билган нарсалари доирасида таҳлил қилиб яшайверади.

      Аммо ўйлаб кўринг. Ахир, дунё – бу чексиз ҳақиқатлар макони.

      Сатҳи футбол майдонига тенг оқ қоғозни тасаввур қилинг. Мана сиз унинг устида юрибсиз. Қўлингизда қалам. Қани, шу қалам билан қоғозга тангадек айлана чизинг. Бўлдими? Яхши. Энди унинг ёнига коптокдек айлана чизинг. Буни ҳам уддаладингизми? Офарин. Энди катта дошқозон оғзидек айлана чизинг. Бу ҳам жуда осон – шундай эмасми? Энди учала айланага қаранг – диққат билан қаранг.

      Сизнинг билимларингиз худди айланадек чексиз катта дунёнинг бир бўлагини ажратиб беради. Билимингиз қанча кўп бўлса – қоғоздаги айланангиз шунча катта демак. Лекин сиз ўз айланангизни чизиб, унинг ҳошияларини қалинлаштириб мустаҳкамлаб қўйсангиз – айланангиз ўсишдан тўхтайди.

      Англаб турганингиздек, айлана қанча катта бўлса, шунча яхши. Бироқ мен сизга билим айланангизни иложи борича каттароқ чизишни эмас – уни ўсишдан тўхтатмасликни таклиф қилмоқчиман. Ахир, тинимсиз ўсиб борган айлана бир кун келиб футбол майдонидан ҳам каттароқ бўлиб кетиши мумкин…

      Биз билишимиз мумкин бўлган ҳақиқатлар чексиз кўп. Унинг бир қисминигина ажратиб оладиган ва шу билан чекланадиган одамлар – ўз манфаатларига зид иш қиладилар. Улар одатда «Мен билган нарсаларим – ҳақиқат. Ундан бошқа нарсалар – сафсата ва мен бу сафсатага қизиқмайман» каби тамойилда яшайдилар.

      Чинор навдасини гултувакка экиб қўйсангиз, унинг илдизлари тувак сополига қадалиши билан, у ўсишдан тўхтайди ва тез орада қуриб қолади. Ваҳоланки, унинг ўсиш муҳити тувак билан чекланмаганда – у улкан ва барҳаёт дарахт бўлиб етишар эди.

      Сиз – улуғликка аталган бекам қалб эгасисиз. Шундай экан, шахсиятингиз дарахтини ўсишдан тийиб турган ақл чекловларидан халос бўлинг. Бунга эришиш осон эмас. Аммо натижа – барча уринишларингизни оқлайди.

Скачать книгу