Ўзлик сари етти қадам. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам - Жавлон Жўраев страница 8
Тажриба сўнггида олинган натижалар ҳаммани ҳайратга солган.
Жўхори ўсаётган хонага меҳрибон ёрдамчи кирганда, ўсимлик танаси хотиржам нурланиш таратган. Қаровчи уни эркалатганда эса, ўсимлик таратаётган электромагнит тўлқинлар бир маромга келган ва яна-да текислашган.
Аммо хонага қайчи кўтарган тажрибачи кирганда, ўсимлик уни дарҳол таниган, унинг танаси нотинч электромагнит тўлқин чиқара бошлаган. Қаровчи унинг ёнига қайчи билан яқинлашганда эса, жўхори қичқириққа ўхшаш кучли тебраниш билан муносабат билдирган.
Жуда ажойиб-а? Ўсимликларнинг ҳам эслаб қолиш, муносабат билдириш, ҳадиксираш ва қўрқиш қобилиятлари бор экан. Бунга бошқа кўплаб илмий далиллар келтириш мумкин.
Асл боғбон ёш навниҳолни ўз фарзандидек парвариш қилади. Ҳеч боғидаги мевали дарахтлар билан гаплашиб юрган боғбонни кўрганмисиз? Мен кўрганман. Унинг боғидаги дарахтлар ҳар йили бехато ҳосил беради ва мевалари шираси билан тилни ёради.
Мусулмончиликда ҳайвон сўйишда дуо айтилиши бекорга эмас. Уста қассоблар ҳеч қачон қурбонликка аталган ҳайвонга пичоқни кўрсатмайдилар. Улар ҳайвонни тинчлантириб, эркалаб юпатиб – кейин пичоқ тортадилар. Исломда қийнаб ўлдирилган ҳайвон гўштини ҳаром дейилиши бежиз эмас. Бунда ажойиб хислат бор. Гап шундаки, агар ҳайвон ўлимидан олдин қўрқса, унинг қонига катта миқдорда адреналин қўшилади. Қассоблар ҳайвон бўғзига пичоқ тортиб, унинг томирларидан ҳамма қонни чиқариб ташлайдилар. Аммо майда қон томчилари эт ҳужайралари орасида қолиб кетади. Агар бу қон томчилари адреналинга тўйинган бўлса, у гўштинг сифатини бузади ва уни истеъмолга яроқсиз қилиб қўяди.
Одамзот онгги ўсгани сайин она табиатдан узоқлашиб, унга бегоналашиб бормоқда. Ахир, бугун қай биримиз атрофимиздаги бошқа жонзотларнинг мақсадлари ва туйғулари билан қизиқамиз? Яратган ҳар бир мавжудотни руҳ билан яратган – ҳар бир жонзот ҳис қилиш ва ўз мақсадларига интилиш қобилияти билан бунёд бўлган.
Кейинги сафар севимли инсонингиз учун совға тарзида яшнаб турган гулни узмоқчи бўлиб, унга яқинлашганингизда – бечора ўсимлик қандай даҳшатли ваҳимага тушишини ўйлаб кўринг. Тирик дарахт қаршисида болта кўтарган киши пайдо бўлса – дарахт ҳис этган қўрқувни тасаввур қилинг.
Мен сизда шафқат ҳиссини уйғотмоқчи эмасман. Албатта – ҳаётимиз кўп жиҳатдан бошқа жонзотларнинг нобуд этиб, улар берган неъматларни истеъмол қилишимизга боғлиқ. Аммо ўз мағрурлигига эргашган одамзот, нимагадир, уни ўраб турган дунё ва ундаги борки мавжудотлар фақатгина унинг учун яратиб қўйилган деб ўйлайди. Кўпчилигимиз ўсимлик ва ҳайвонларнинг биргина вазифаси одамнинг ҳаётини таъминлаш