Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик…. Жавлон Жўраев
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Ўзлик сари етти қадам – 2. Ҳақиқатхон, танишайлик… - Жавлон Жўраев страница 9
Лекин, бундоқ олиб қараса, сизга ўз миллатингиздан фахрланиш учун асос бўлиши шартмикан? Шунчаки, шу миллат вакили бўлиб туғилганингиз етарли эмасми? Агар миллатингизни шартсиз сева олсангиз – ана шунда шу миллатнинг асл вакилиман деб ғурурланишга тўла асосингиз бўлади.
Ўз миллатини шартсиз сева билмаган ва ўз миллатидан уяладиганлар ҳам бор. Бу танганинг бошқа томони – ўз миллатидан норози бўлиш ҳам уни бошқа элатларга таққослаш натижасида келиб чиқади. Қайсидир миллатнинг ўзларига ёққан одатларини ўз миллатида топа олмаган (ёки, энг ёмони, кўра билмаган) одамлар билан ҳамсуҳбат бўлганман. Улар одамларда ҳам, бутун бир миллатларда ҳам замон тақазоси билан мавжуд бўлган камчиликларни борича қабул қила олмайдилар.
Миллий муҳимликка ўхшаб, ирқий муҳимлик, маҳаллий муҳимлик (шаҳарликлар қишлоқликлардан ўзларини муҳим ҳисоблашлари ёки аксинча қишлоқ аҳолисининг шаҳарликларга салбий муносабати) каби ҳолатлар ҳам кўплаб номаъқул натижаларга олиб келади. Диний муҳимлик ҳақида эса умуман гапирмаган маъқул – ўтмишда Усмонли туркларнинг Европа халқларига қилган зуғмларию, Салб юриши рицарлари мусулмон халқлари бошига солган кунлар бу турдаги муҳимлик нималарга қодир эканини кўрсатиб улгурган.
Конец ознакомительного фрагмента.
Текст предоставлен ООО «ЛитРес».
Прочитайте эту книгу целиком, купив полную легальную версию на ЛитРес.
Безопасно оплатить книгу можно банковской картой Visa, MasterCard, Maestro, со счета мобильного телефона, с платежного терминала, в салоне МТС или Связной, через PayPal, WebMoney, Яндекс.Деньги, QIWI Кошелек, бонусными картами или другим удобным Вам способом.