ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд. ТОИР МАҲМУД

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД страница 28

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
ЯХШИЛИК ҲАММАГА ЯРАШАДИ 4-жилд - ТОИР МАҲМУД

Скачать книгу

холи, эмин-эркин ҳолда аҳил-иноқ яшаб келаётган мусаффо осмонимиз ҳамда оби ҳаёт рамзидир. Оқ ранг – давлатимиз фуқароларининг ўзаро ҳамжиҳатликда, бир-бирини ҳурмат қилиб, диний бағрикенглик тамойиллари асосида тинч-тотув яшаётганига ишора бўрса, яшил ранг гўзал табиати ҳамда жаннатмонанд диёр бор давлат эканимиз рамзидир. Бу ранг аслида халқларнинг навқиронлик, умид ва бахтиёрлиги тимсоли ҳисобланади. Байроқдаги қизил чизиқлар эса давлатимиз фаровонлиги, жамият тараққиёти йўлида ўзаро бирлашиб, бир мушт бўлиб, бир тану бир жон бўлиб, мардонавор меҳнату ғайрат қилаётган юртдошларимиз томирларида оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларидир.

      Тарихда ҳам байроқ билан боғлиқ кўплаб таъсирчан воқеотлар бор. Бу ҳақида гап кетганда, кўпинча Шайх Нажмиддин Кубронинг жасорати кўз олдимизга келади. Унинг буюк қаҳрамонлигидан ларзага келамиз! Кубронинг ватан байроғини маҳкам чангаллаб жон бергани замирида тафаккур ўзанларига сиғмас маънолар борлигини илғаб, титраб кетамиз. Ҳалигача бу воқеалар бизни жасоратга ундайди, қалқитади, қайнатади. Худди шундай манзараларни бошқа тарихий қаҳрамонларимиз ҳаёти ва фаолияти мисолида ҳам кўриш мумкин. Улар сафида Тўмарис, Спитамен, Муқанна, Жалолиддин Мангуберди, Темур Малик, Амир Темур, Собир Раҳимов каби ўнлаб саркардаларимиз қаҳрамонликлари бор. Бугун эса Ватан байроғини ўпиб, қасамёд қилаётган аскарларимиз тимсолида ана ўша ёвқур боболаримиз тажассумини кўргандек бўламиз! Бу йигитлар Ватан байроғини кўзига суртиш, уни тўтиё қилиш асносида Ватани учун талаб этилса, жонини фидо қилишга тайёр эканини англатади.

      Мустақил давлатимиз байроғи тинч ва осойишта, озод ҳамда эркин ҳаётимиз, ёруғ келажагимизга тимсоли бўлиб, ҳамиша баланд-баландларда ҳилпираб турсин! Чунки биз унда захматкаш, меҳмондўст, жонажон хаоқимизни, истиқболи порлоқ янги Ўзбекистонимизни, бир сўз билан айтганда, Она Ватанни кўрамиз!

      Дунё майдонида юртим тимсоли,

      Мунаввр рангингда Ватан жамоли,

      Миллатим ғурури, элим камоли,

      Кўзимга кўрк берган, кўксимда тоғим,

      Ази,з муқаддассан, менинг байроғим.

      Мовий, мангу осмон, оби-ҳаётсан,

      Сен тинчлик рангисан, оппоқ баётсан,

      Ям-яшил навқирон умид, нажотсан,

      Аждодлар қонидан оққан ирмоғим,

      Азиз, муқаддассан, менинг байроғим.

      Ярим ой ҳурлигим, бахтим дилномам,

      Ўн икки юлдузим, қадим йилномам,

      Навқирон ёшдаги ёруғ солномам,

      Бошимда балқиган қадрим, қароғим,

      Aзиз, муқаддассан, менинг байроғим.

      Сен Кубро кўксидан чиқмаган жонсан,

      Сен Темур туғисан, абадий шонсан,

      Ўзбегим қўлида улуғ имконсан,

      Боболардан мерос сабрим,

Скачать книгу