МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ. МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ - МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ страница 2

МИРЗО ҲАМДАМ ҚИССАСИ - МАХПИРАТ НОМИДАГИ. ЎРТА ОСИЁ ХАЛҚЛАРИ ТАРИХИ ИНСТИТУТИ

Скачать книгу

уйлар мунаввар бўлғуси ва оф-тоб ул йигитча қаршисида хира кўрингуси”. У йигитчанинг таърифини шундай келтирдики, Мавлавий Ҳазратлари ул но-занин йигитчага ғойибона мухлис бўлдилар. Дардли диллари-дан ўтли оҳ отилиб чиқди ва унинг фироқидан нолаю фиғонга тушдилар, қанча ўзларини тутишга интилмасинлар, фойдаси бўлмади. Охири ўринларидан туриб, қаландарнинг қўл-оёғи-ни ўпдилар, ўз ёронлари билан видолашиб, самарқанд вилоя-тига қараб йўл олдилар. Юқори чиқиб, паст тушиб, неча ман-зилдан ошиб, маълум муддатдан кейин Самарқанд дарвозаси-дан кириб келдилар. Самарқанд кўчаларини сайр қилиб юриб, Регистонга етиб келдилар ва Мирзо Улуғбек мадрасасидан хужра олдилар. Кечаси ўша ерда бўлиб, эртаси кун мадраса-дан чиқдилар. Самарқанд пештоқлари ўртасидан бир нонвой-нинг супаси бор эди, ўша ерда ўтирдилар. Бир соатлардан сўнг “кўтар кўтар!” деган овозлар тарқалди. Бозордаги хало-йиқ дўконларини ташлаб, дуч келган томонга қараб қоча бош-лади.

      Мавлавий Жомий Ҳазратлари бир кишининг этагидан ту-тиб, нима гап ўзи, нега ҳамманг ҳар томонга қараб қочмоқда-сизлар, деб сўрадилар. Ул киши: “Сен эшитмадингми? Мирзо

      Ҳамдам номли йигит келяпти. Ҳусайн Мирзо ҳукм қилиб, кимки Мирзо Ҳамдамга қараса, бошини танасидан жудо қил-гум, деганлар”. Шундай дея у ҳам ғойиб бўлди. Жомий Ҳаз-ратлари ўринларидан туриб, кўча бошига назар ташладилар. Тўққиз нафар занжи болалар нақ юлдузлар каби ва уларнинг орқасидан Мирзо Ҳамдам худди тўлин ойдек чиқиб келдилар. Жомий Ҳазратларининг нигоҳлари шу заҳоти одамлари ора-сидаги Мирзо Ҳамдамга тушди. Эговланган найзасимон, юракни тешувчи бургут патли ўқ таранг тортилган риштадан учиб, Мавлавий Жомий Ҳазратларининг сийнаи сандиқларига санчилди. Мавлавий Жомий Ҳазратлари ўтли оҳ чекиб, хуш-дан кетдилар. Бир муддатдан кейин хушга келдилар, инон-ихтиёрлари қўлдан кетган эди. Ишқдан маст бўлдилар. Ўз-ўзига дедилар: “Алла замонлардан бери бу нозаниннинг чеҳ-раси ишқида дардли эдим, алҳамдулиллоҳ, кўрдим!” Дарҳол бу байтни ўқидилар:

      Жон чи бошад казбаройи дўст натвон зон гузашт,

      Шоҳ агар ин аст, ҳаққо, метавон аз жон гузашт.

      Таржимаси:

      Жон на бўлғай ёр учун гар кимса ондин ўтмаюр,

      Шоҳ агар шу бўлса, биллоҳ, жондин ўтмоғлиғ зарур.

      Унинг лаблари гўё сув берилган ёқут-лаъл, кокиллари ка-малак товланар, суврати кўркам, мислсиз шаклу шамойил, ҳар бир дил унга ошиқ эди.

      Алқисса, Мавлавий Жомий Ҳазратлари кўрдиларки, ул но-занин йигитнинг жамоли ниқоб тагида ҳам офтоб билан баҳс-лашади. Улар ақлу ҳушини қўлдан бериб, ерга йиқилдилар ва Мирзо Ҳамдам бу аҳволдан воқиф эдилар. Тулпорнинг жило-вини тортдилар. Жомий Ҳазратлари алла замонлардан кейин ҳушларига келдилар ва бу байтни ўқидилар:

      Маҳи ман рўйи худ бо пинҳон карда меояд

      Ду лаълашро ба зери ханда пинҳон карда меояд.

      Таржимаси:

      Манинг моҳим юзини пардада пинҳон қилиб келган,

      Табассум бирла лаъли шаккарин хандон қилиб келган.

      Мирзо

Скачать книгу