СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 38

СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев

Скачать книгу

асосланган, шунингдек санкциялар қўллаш хавфини келтириб чиқарувчи ҳокимият кучи жазолашлар оғирлашиб боришига тўғридан-тўғри мутаносибдир, бўйсунмаслик ҳолатларида эса ундан бўйинтовлашга нисбатан тескари мутаносибдир. Бундай ҳокимият шу каби нохуш ҳис-туйғули ҳолатлардан табиий равишда қутилишга интилиши оқибатида унинг кучсизланиш ҳолатлари бошланади.

      Бўйсунишга одатланган анъаналар шароитида ҳокимият кишилар томонидан нисбатан ихтиёрий тарзда қабул қилинади. Анъанавий жамиятда бўйсунишга одатланиб қолиш давлатга бўйсунишнинг етакчи мотивларидан бири сифатида намоён бўлади. Бундай ҳокимият жамият ҳаёти талаблари билан зиддиятларга киришмаган давр ичида ҳокимият барқарорлигининг ишончли омили сифатида яшаши мумкин. Агар бу каби зиддиятлар чуқурлашиб кетса, одатланиш асосида бўйсундиришга ўрганган ҳокимият кўп ўтмасдан инқирозга юз тута бошлайди. Чунки бу жараёнда кишилар ҳокимиятнинг кучсизлигини тезлик билан пайқаб қолади, бу ҳокимиятнинг даври ўтиб кетганлиги ва ҳокимият вакилларига бўйсуниш номуносиб эканлиги очиқ-ойдин кўриниб қолади.

      Одамлар манфаатларини эътиборга олган ҳолда амалга ошириладиган ҳокимият нисбатан барқарорликка эга бўлади. Шунингдек, ҳокимиятга бўйсунишдан шахсий манфаатдор бўлишга асосланган фармойишларни бўйсунувчилар ихтиёрий равишда бажаради. Шунингдек, уларга нисбатан ортиқча назоратлар ва нохуш санкциялар қўллашнинг ҳожати бўлмайди. Бу каби ҳокимият кишиларда эътиқод, авторитет, айнанлашиш асосидаги бўйсуниш мотивлари турларини ривожлантиришга шарт-шароитлар яратади.

      Ҳокимиятга эътиқод асосида бўйсуниш ижтимоий-сиёсий онгнинг чуқур қатламларига нисбатан мотивлашган таъсирларга боғлиқдир: менталитет, муҳим ва аҳамиятли йўналишларни мўлжал қилиб олган йўл-йўриқлар каби шахснинг “иккиламчи табиати”ни ташкил этувчи (шахснинг “бирламчи табиати” асосан биологик эҳтиёжлар ва унинг кундалик ҳаётий манфаатлари асосида шаклланади) омилларга боғлиқдир. Кишиларнинг давлатга ва бошқа ҳокимият институтларига ўз шаклланган эътиқодларига биноан бўйсуниш зарурияти бошқа муҳим – бевосита индивидуал манфаатлар ва мақсадларга нисбатан юқори бўлган олий мақсадлар (ватанпарварлик, ахлоқий, диний ва бошқа) учун бўйсунишлари – ҳокимият кучини оширишнинг муҳим манбаидир.

      Ҳокимият учун учун қулай ва жозибали кўринишга эришиш мотивацияси – бу авторитетдир. У ҳокимият объектлари ва субъектларининг умумий манфаатдорлиги мавжудлигига ва раҳбарнинг алоҳида шахсий сифатларга эга бўлишига нисбатан бўйсунувчиларнинг ишончи ва эҳтиёжлари пайдо бўлиши билан боғлиқ ҳолда шаклланади. Шунингдек, авторитет субъект билан объектларнинг муроса қилишларига ҳам асосланади. Авторитет кўпинча ҳокимият объектларининг раҳбар шахсига (ёки ҳокимият институтига) ҳурмат ва ишончини пайдо бўлиши натижасида ҳам туғилиши мумкин79 . Бундай ҳолатда, ҳокимият ўзининг яшовчанлиги ва самарадорлигини ошириш учун янги шарт-шароитлар яратилишига эришади.

      5. Сиёсий ҳокимиятнинг

Скачать книгу