СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 44

СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев

Скачать книгу

хос бўлган жараёндир.92

      Д.Истон моделида чиқиш омиллари атроф-муҳит таъсирига нисбатан тизимларнинг акс-садо бериши, шунингдек, ўз-ўзига таъсир кўрсатиш усулларини концепциялаштириш учун хизмат қилади, шу билан бирга, талаб ва қўллаб-қувватлаш кўпинча кириш омилларининг шаклини ўзгартириб ҳам туради. Шунинг учун ҳам “чиқиш”ни охирги нуқта, деб бўлмайди. Д.Истоннинг фикрича, “чиқиш” хатти-ҳаракатнинг тўхтовсиз такрорланиб туриш ҳодисаси бўлишидан ташқари, у “қарама-қарши алоқалар ҳалқаси” ҳамдир (Feedback Loop) . Бу тушунча қайтиб келувчи ахборотлар ва унинг афзаллик томонларидан фойдаланиш усулларини белгилаб беришга хизмат қилади. Бу ерда ёпиқ такрорланиб турувчи ҳодиса (цикл) ҳосил этувчи иккита жараён назарда тутилади: биринчидан, чиқиш тизими ва унинг натижаси (яъни, маълум бир вазиятлардаги ҳокимиятнинг адаптацияси) ; иккинчидан, ахборотнинг ўзи (яъни, тизимнинг ҳолати ва ҳокимиятнинг акс жавоб бериш оқибатлари тўғрисидаги қарама-қарши маълумотлар оқими) 93 .

      Қарама-қарши алоқалар жамиятдаги тангликни тугатишнинг бош механизмларидан биридир. Аммо у бу функцияни ҳокимиятнинг тизимга кириб келаётган туртки ва таъсирларга жавобан акс-садо бериш қобилиятининг нечоғли эканлигидан келиб чиқиб бажара олади. Агар ҳокимият жамият аъзолари талабларига нисбатан бефарқ бўлса ва фақат ўзининг хусусий талаблари ва ғояларигагина эътибор бераётган бўлса, у ҳолатда ҳокимият қарорлари ва хатти-ҳаракатлари ҳеч қачон қўллаб-қувватланишга эриша олмайди.

      Ҳокимият сиёсий тизимни қўллаб-қувватлашнинг энг кам даражасига эришишни эмас, балки қўллаб-қувватлашнинг янгидан-янги манбаларини истаётган ёки янги режим ташкил этиш учун интилаётган ҳолатларда салбий ҳолатлар юз бериши мумкинлигини эътиборга олиб бориши лозим. Ўзгаришлар, адаптация, ўз-ўзини сақлаш, интилишлар, мўлжалларини қайтадан кўриб туриш, мақсадларни ўзгартиш – буларнинг ҳаммаси, Д. Истоннинг фикрича, асосий воситалар бўлиб, уларнинг ёрдамида сиёсий тизимдаги тангликлар ёки турли зўриқишларга барҳам бериш мумкин.

      Демак, Д.Истоннинг фикрича, сиёсий тизим – бу нафақат унинг тузилмалари ўзаро хатти-ҳаракати тизими, балки муттасил равишда ўзгариб турувчи, амал қилувчи, доимий ўсиб борувчи тизимдир94 .

      ХХ асрнинг 60-70-йиллари бошида тизимли ёндашувга нисбатан кучли танқидлар хуружи авж олган пайтда ҳам Д.Истон ўзининг янги асари – “Сиёсий тузилмалар таҳлили”да (1990 й.) Н.Пуланзаснинг неомарксистик структурализми назариясини танқидий таҳлилига таянган ҳолда сиёсий тизимнинг ички тузилмаларини концептуал жиҳатлари назариясини янада бойитди, “Сиёсий тузилма кўзга кўринмас куч каби сиёсий тизим ичида ҳукмронлик қилади”95 . Истоннинг фикрича, умуман олганда, сиёсий тузилмалар давлат органлари, партиялар, гуруҳий бирлашмалар, элиталар гуруҳлари, оммавий шаклдаги кучлар, шунингдек, уларнинг барчаси ўйнаётган сиёсий роллар каби унсурлардан ташкил топади. “Сиёсий тузилма”нинг ўзи индивидлар

Скачать книгу