СИЁСАТШУНОСЛИК. Муқимжон Қирғизбоев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев страница 5

СИЁСАТШУНОСЛИК - Муқимжон Қирғизбоев

Скачать книгу

тизимни ривожлантиришда пайдо бўлиши мумкин бўлган инқироз вазиятлари сабабларини аниқлаш ва уларни мувофиқлаштириш тавсияларини ишлаб чиқиш;

      –ҳаётда рўй бераётган сиёсий жараёнлар, уларнинг пайдо бўлиш сабаблари, жамиятни ривожлантиришдаги ролини турли далиллар воситасида тушунтириш;

      –жамият сиёсий тизимини барқарор ривожлантириш учун зарур бўлган шарт-шароитларни яратишга доир назарий ва амалий тавсиялар ишлаб чиқиш.

      Сиёсатшунослик фанининг функциялари:

      -дискриптив функция (сиёсий ҳодисалар ва уларнинг характерли белгиларини ички ва ташқи алоқаларини тўлиқ тасвирлаш учун мўлжалланган функцияси) асосан сиёсий ҳодисаларни ташқи ва ички алоқаларини ва уларнинг характерли белгиларини ҳар томонлама ва тўлиқ равишда тасвирлаш мақсадидаги заруриятдир. Бу функцияни бажариш объектнинг ҳолати билан белгиланувчи, шунингдек сиёсий ўзгаришлар ҳақида аниқ ва ҳақиқий билимлар олишга бўлган жамият эҳтиёжларига, профессионал ижрочилар ва бошқа шароитлар мавжудлигига боғлиқ равишдаги талаблар асосида воқеликларни қабул қилишни англаш жараёнини бойитиш ва ўзгартиришни назарда тутади;

      –сиёсатшунослик фани баҳолаш функциясини ҳам бажариб, унда у ёки бу ижтимоий субъектнинг сиёсий объектлар тўғрисидаги нуқтаи назаридан ҳукмлар чиқаришини қабул қилиш ёки қабул қилмаслик тўғрисидаги қарор қабул қилиш жараёни амалга оширилади. Бошқача айтганда, сиёсий ҳодисалар олимлар томонидан амал қилиш шарт бўлган ва илмий таҳлилнинг таркибини ташкил этадиган қадриятли баҳолашларга учрайди. Албатта, бунда “тарафкашлик”ка йўл қўйилмайди, балки бу жараён англашнинг ўзига хос йўли сифатида намоён бўлиб, ҳодисаларни сиёсий фактларга айлантирувчи субъектив аҳамиятга молик воқеликларга нисбатлар беришдан иборат ҳолда амалга оширилади;

      –сиёсатшунослик қиёслаш функциясини бажаради. Унда турли тенденциялар ва уларни ривожланиши, таснифлашлар, қонуниятлар кабиларга оид хулосалар ва баҳолашларни шакллантиришдан олдин турли сиёсий ҳодисалар (ҳокимиятлар тизимлари, идора этиш режимлари, сиёсий маданият турлари ва бошқалар) ўзаро қиёсланади;

      –сиёсатшуносликнинг қайта ўзгартириш функцияси ҳам муҳим аҳамиятга молик жараёндир. У жамият эҳтиёжлари асосида ҳокимият соҳасининг амалий фаолиятига киритиладиган, давлат бошқарувидаги “чиқим ва харажатларни” камайтирадиган, эришадиган натижаларни мақсадларга мувофиқ келишини таъминлайдиган билимларни шакллантиришни назарда тутади. Шу тариқа, сиёсий фан у ёки бу даражада ҳокимият соҳасида амалий ўзгаришлар қилиш билан боғлиқ бўлиб, у турли сиёсий кучларни мақсадлар сари хатти-ҳаракатларига таъсир этиб туради;

      –сиёсий фан башорат қилиш функциясини ҳам бажаради. Унга мувофиқ, мақсадларни амалга оширишни қўллаб-қувватлайдиган, гипотетик тарзда бўлажак ўзгаришларни аниқлашга уринувчи, амалга оширилган хатти-ҳаракатларни эътироф

Скачать книгу