Амир Алишер. Шуҳрат Сирожиддинов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов страница 8

Жанр:
Серия:
Издательство:
Амир Алишер - Шуҳрат Сирожиддинов

Скачать книгу

назаридан табиий. Темурийлар сулоласига кўкалдошлик ришталари билан боғланган ёш шоир Ҳиротга катта орзулар билан қайтганди. Бироқ ҳаёт уни кўп синовларга юзма-юз қилди. У Ҳиротдан кетишга қарор қилади. Хондамир “Ҳабиб ус-сияр” асарида “(Амир Алишер) Султон Абу Саъид замонида (Машҳаддан) Ҳирот дор ус-салтанатига қайтиб, бир муддат ул иқболошиёнлик остона хизматида бўлди Аммо ўз ҳолига яраша даража ва риоят топмагач, Хуросондан Самарқандга кетди”64 деб келтиради. Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳам кейинчалик “Бобурнома”да унинг Самарқандга кетганини қайд этган.

Ёш шоир, ҳақиқатан ҳам, тўғри Самарқандга йўл олганми?

Навоий “Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад” асарида шундай хотирлайди: “Султон Абу Саъид Мирзо замонидаким, Хуросон аҳли Самарқанд аҳлига асир эрдилар… Бу фақирни айни ифлосу фалокат ва сарнавишу ранжуриш Машҳад сори тортиб эрди ва анда етгандан сўнгра мафосил марази йўлиқиб, бир гўшада ётиб қолдим. Иттифоқан, Паҳлавон ҳам Машҳадда хизмат қиларди. Тузалгунимча ҳар кун келиб дўстлик, шафқат ва муҳаббат юзасидан ғамхўрлик қиларди”65.

Эътибор берган бўлсангиз, у ўзининг Машҳадга келиш сабабини аниқ изоҳлаб ўтган ва “айни ифлос ва фалокат ва сарнавишт ва ранжуриш” етаклаб келгани (!) ва бу замонда Хуросон Абу Саъид Мирзо қўлида бўлиб, Ҳирот аҳли Самарқанд аҳлига асир ва муте эди”, деб кўрсатади66. Навоий айтмоқчи, уни Машҳадга тортган сабаблар, бу ифлослик, яъни ўрта асрларда бу калима чорасизлик маъносида ишлатилган; иккинчиси – фалокат, учинчиси эса сарнавишт, яъни тақдир, пешона ҳамда тўртинчиси – ранжуриш. Мазкур охирги калима ҳам форсий бўлиб, хафачилик маъносини билдиради.

Навоийнинг ҳаётини алғов-далғов қилган ва шу даражада азобланишига нима сабаб бўлган бўлиши мумкин? Юқоридаги парчадан икки фактни англашимиз мумкин. Биринчиси, Алишер Ҳиротдан хафачилик ва чорасизлик туфайли Машҳадга кетган.

Иккинчиси, шоирнинг чуқур надомат билан Ҳиротнинг “Самарқанд аҳлига асир ва муте” эканлигини таъкидлашидан унинг айнан Абу Саъид ва унинг мулозимларидан қаттиқ хафалигини сезиш мумкин. Буни Алишер пойтахтни тарк этиш олдидан устози Сайид Ҳасан Ардашерга ёзиб юборган шеърий мактуби мазмунидан ҳам билса бўлади67. Унда шундай дейилади:

Ғаме етти чархи жафопешадин,

Ҳамул анжуми хориж андишадин.

Ки, бўлмоқ ватан ичра душвор 68 эди,

Кўнгилга жало 69 дафъи озор 70 эди.

Сафар тушти оллимға беихтиёр,

Қазо амрида элға не ихтиёр?!

Шоир ўз қарорига тўрт сабабни асос қилиб келтиради:

Биринчи сабаб:

Агар хосса маъно гар ийҳом эрур,

Анинг кунда юз байти ҳалвом эрур.

Вале айт деб, ким манга тутти юз

Ки мен юз учун демадим икки юз…

Бирав бўлса бир ишда бу навъ фард,

Вале

Скачать книгу

64

Ҳабиб ус-сияр, 217.

65

Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад, 25.

66

Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад, 77.

67

Ушбу мактуб-маснавий шоирнинг “Ғаройиб ус-сиғар” девонига киритилган. Қаранг: Ғаройиб ус-сиғар, Маснавий, 694–704.

68

Душвор – оғир.

69

Жало – тарк этмоқ, чиқиб кетиш.

70

Дафъи озор – берилган озорни унутиш ёки хафачилигини тарқатиш маъносида.