Икки жаҳон оворалари. Абдужаббор Обидов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов страница 41

Жанр:
Серия:
Издательство:
Икки жаҳон оворалари - Абдужаббор Обидов

Скачать книгу

бўлар, дунё ишлари кутиб турар, – деди йигит ва бўш бокалларга вино қуйиб чиқди.

      Уларнинг танишуви шундай бошланганди.

      Ўша ўтиришлариданоқ Гулсина авзойи бузилди. Йигит унга ортиқча эътибор бермади. Ўшанга у Қалдирғочни бошқа тарафларга судраб, ўзига маъқул сценарий бўйича бундан буён иш тутишга аҳд қилди.

      Кечалари нуқул рақс майдонига бошлаши унча маъқул келмай, янга кинога боришни танлади. Кинотеатрда кун ора Гого Митич ўйнаган ҳиндулар тўғрисидаги фильмлар қўйилар, Қалдирғоч бу киноларнинг бирортасини ўтказмай кўрди, кўпчилик омма билан кино кўриш завқини, ҳамма қатори бир вақтда бақириқ, хўрсинишларга берилишни, аҳ, ваҳ, деган овозлар ҳамроҳлигида томоша қилиш телевизорда кўришга нисбатан юз бора ўзгача, танҳолик, ёлғиз қолишлик фақат ҳис-туйғуларга, хаёлга берилиш учун маъқул, деб ҳисобларди.

      Рақс майдонига ташриф буюриб, юзлаб одамлар ҳордиқ паллаларини кузатиш, ўзи ҳам шодумонликда иштироки, дилини ёзиб, бирор бир ўйинга қўшилиши қизиқ кечар, дам олишдан чўғланиб, хурсанд вақт ўтказарди. Фақат бу жойларда ҳам юртдошларини бирпасда, қайдан, қачон келганини аниқлаш учун гоҳо исталмаган суҳбатга тортиши, рақсга тушмаслигига қўймай хиралик қилишлари ёқмасди. Гулсинага фарқи йўқ. Асосийси савлатли ёки пулдор ҳамроҳ керак. Рақс майдонида ёки кинода кимнидир топиб олгунча, дугонаси ёнида соядек юради. Қалдирғочни ҳусни бошқаларни ром қилиш, қармоққа илинтириш учун хўрак. Пашшадек ёпишишлари учун асос. Йўқ, у Қалдирғочга ҳам бир-икки марта ҳамроҳлари ёки дўстларини таништирди. Аммо уни кўндириш, бирор жойга олиб бориш қийин кечар, қўярда-қўймай ялинишлари, дўстона қилган илтимосларидан кейин, курортдан ташқаридаги кафеми, ресторангами борди. «Сиз даврамизни яшнатяпмиз, бунча назокатли бўлмасангиз, ёки гўзаллик қошида эрлар доим қул. Буюринг маликам, нимани муҳайё қилайлик», деган ишвали сўзлар, оғдиришга мойил ўхшатишларни кўп эшитди. Лекин унга бу мақтову илтижолар таъсир этмас, ярим кулганча ортиқча суҳбатларга қўшилмас, винони ҳам айтилган яхши гаплар учун ҳам ичмайсизми, деган иддаолардан кейин оҳиста ҳўплаб қўяр эди.

      “Фаол дам олиш”га берилган Гулсина унга: «мен сени тушунмаяпман, дунёда хурсандчилик қолади, ўйнаб-кулсангчи. Бизлар аёллармиз, бу ердагилар Россиянинг марказий ҳудудларига вино, апельсину мандарин сота бериб, пулларини қаерга сарфлашни билишмайди, ҳамроҳлик қилиб ресторанга борсак, кафеда бирга қувнаб ўйнашни сўрашяпти, холос», деб уни ийдиришга ҳаракат қилиб кўради. Нафсиз. Қалдирғоч ўз кўнглига қараб дам олишни ёқтиради.

      Бўлак кунлар ҳам шунга ўхшаш ўтар, улар эрталабдан сув ҳавзасида, пешин чоғида мизғиб олгач яна денгизга боришади. Бошқалар кечки овқатга кетишганда ҳам улар гоҳо сувдан чиқишмаган бўлади. Чунки кечки тамаддини бемалол қилиш учун, энг сўнгги навбатни, бош ошпаз сўзи билан, ходима белгилаб қўйганди.

      Бир куни Гулсинасиз Қалдирғоч бир ўзи овқатланди. Иштаҳаси унча йўқ. Ошхона ҳам анча бўшаб қолган. Тарақ-туруқ этган қошиқларнинг овози унча келмасди. Ёлғизликдан хаёлида ҳар хил ўйлар айланар, ҳавонинг мусаффолиги, бироз намхушликдан киши терлар даражада

Скачать книгу