Хазина. Дилфуза Собирова
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Хазина - Дилфуза Собирова страница 6
Дунёда ўзи ҳамма нарса олди-сотди жараёнига ўхшаб кетади. Нафас оламиз, яъни кислород олиб, карбонат ангидрид чиқарамиз, дарахтлар эса карбонат ангидридни ютади. Эвазига кислород ишлаб чиқарадилар. Биз шу важдан тирикмиз. Бу худди тўловни амалга оширгандек гап. Ниманидир эвазига нимадир бериш асли табиатдан олинган бир қонун. Агар тўлов бўлмаганида эди, балки ўзимизга берилган нарсаларнинг қадр-қимматини тушуна олмаган бўлар эдик. Тўловлар турлича – пул билан, нафас билан, умр билан, ҳаракатлар билан тўланадиган шаклда бўлади. Бу муҳим эмас. Шу тўловлар эвазига биз тирик турибмиз. Ҳаммамиз бир-биримизга хизмат қилаётганимиз учун, табиат муқим бир мужассам гармонияда турибди.
Ўзингизни қалтис ишлар билан шуғулланадиган соҳаларга яқинлаштирмасангиз бўлди. Чунки буни қонун қоралайди, тегишли тартибда жазога тортади. Бундай ишларга зинҳор яқинлашманг. Масалан: гиёҳванд моддалар ишлаб чиқариш ва сотиш, қурол-яроғ ишлаб чиқариш ва сотиш, қиморхона. Бу соҳаларни, ҳайриятки, қонун қаттиқ назоратга олади. Бу иллатлар одамзотни ҳалокатга олиб келади. Инсонларнинг оғирини енгил қиладиган ва унга эзгулик йўлида хизмат қиладиган соҳаларда фаол бўлиш, олға одимлаш керак!
Дунё учун ғам ема, Ҳақдин ўзгани дема. Киши молини ема, Сирот узра тутар-о.
Хусусий банк очишингиз ҳам мумкин. Чет элдами, шу ердами, қаерда бўлса ҳам. Бу судхўрликка кирмайди. Биринчидан, ҳаммаям банкир бўла олмайди. Катта-катта «қурт»лар, тез қимирлайдиган, қанотлари шаклланиб бўлган, парвозга тайёрланиб турган «капалак»лар орасида ҳам банкирлар бўлади. Булар катта банкирлар. Бу банкирлар «личинка» одамга, «уруғ» одамга ҳеч қачон пул бермайди! Чунки улар «қайтараман, қайтараман…» дегани билан иложсиз кишилардир. Чия – эндигина тухумни ёриб чиққан қушнинг боласи қандай қилиб қайтаради! ? У фақат ейишни билади, унга емиш бермасангиз, очидан ўлади. Шунинг учун у алдашга мажбур… «Бераман, қайтараман» дейди, еяверади. То ўзи ҳаракат қилиб, «қурт»га айланмагунча қайтаролмайди. Унга пул берган банкир эса пул олган одамнинг моҳиятини тушунмаяпти. «Мен унга пул бергандим, қайтармаяпти» деб хафа бўлиб юради. Бу «уруғ»дан, «личинка»дан хафа бўлиб нима қиласиз? У бу нарсаларни ҳали тушуниб етмаган. «Капалак» эса шу босқичлардан, поғоналардан ўтган. Моҳияти жиҳатидан «қурт» бир жойда туролмайдиган фаол, ишбилармон