Тушда кечган умрлар. Уткир Хошимов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Тушда кечган умрлар - Уткир Хошимов страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Тушда кечган умрлар - Уткир Хошимов

Скачать книгу

акам? Бечора Рустам акам! Нега кетдим? Нега кетдим ўша куни!» Шаҳноза тойғона-тойғона шошқин юриб кетди. Унсиз йиғлаб борар, оёғидан зах ўтиб кетганини, муздек қамчиси билан аёвсиз савалаётган қор орасидан лабларига шўртанг кўз ёши сизиб кираётганини ҳис этиб турар, бироқ ҳеч нимани ўйлагиси келмас, хаёлида қатьий бир аҳд қасамдек чарх урарди. Боради! Пиёда боради Қозиробод мозорига! Рустам акасининг бошига ёққан қорни сидириб ташлайди. Мана шу қўллари билан! Бу дунёда роҳат кўрмади, ақалли у ёқда тинч ётсин шўрлик! Ўшанда, биринчи курсда ўзининг бошига қор ёққанида кураб ташлаган, жонини асраб қолган Рустам акаси эди-ку!

* * *

      Шаҳноза шаҳар мактабида ўқигани учун умрида пахтага бормаган эди. Институтда «Эртага пахтага кетилади», деган эълонни эшитиб, шошиб қолди. Барвақт бормаса, қолиб кетадигандек, кечаси билан ивир-ғавир бўлиб чиқди. Талабаларнинг пахта ҳашаридаги романтик саргузаштларини кўп ўқиган, телевизорда мунтазам кўрсатиладиган манзаралар кўз ўнгида намоён бўлар, тезроқ далага боргиси, пахта тергиси келарди. Аяси бўғирсоқ, печенье пиширди, худди Шаҳноза оч қоладигандай каттакон сумкага қуюлтирилган сут, консервалар тиқиштирди. Кўрпа-тўшагини буклама каравот орқасига тиқиб адасининг машинасида институт олдига келишса, ҳали одам тўпланмаган экан. Ҳатто икки қадам наридаги ётоқда турадиган талабалар ҳам тушмабди. Шаҳноза кўча четидаги чинор тагида турган Диля – Дилфузани кўриб, югуриб борди. Миттигина гавдали Дилфуза ҳам шаҳарлик эди. У ҳам биринчи марта пахтага бораётгани учунми, саҳарлаб келиб олибди… Автобуслар карвони тушга яқин йўлга тушди. Имиллаб, узоқ юрдилар. Рақам билан номланадиган совхозлардан бирининг марказида тақсимот бўлди. Шаҳнозаларнинг автобуси яна анча юрди. Ниҳоят чўлбиёбоннинг қоқ ўртасида, бостирмага ухшаган аллақандай пастак, узун бино олдида тўхташди. Бинонинг бетон деворлари шўрлаб кетган, деразаларнинг оинаси синган эди. Сал нарирокда атрофи қора қоғоз билан ўралган ҳожатхона қўнқайиб турарди. Юз қадамча олисда эса оппоқ попилтириқлари шамолда силкинаётган қамишзор шовуллар эди.

      Юкларни туширишди. Шаҳноза қўрқа-писа ичкарига бош суқди-ю, дарров қайтиб чиқди. Бостирманинг қорайиб кетган пастак шифтида олмадеккина лампочка осилиб турарди. Борйўқ жиҳоз шу. Юзлари офтобда қорайган, норғул гавдали, қошлари қалин Рустам ака (курсдагилар ёши каттароқ бўлгани учунми уни шундай деб чақиришарди) дарров болаларни ишга солди.

      – Бор, бурган юлиб кел! – деди йигитлардан бирига. – Қизлар, баракни супуриб чиқасизлар!

      Бирпасда иш қизиб кетди. Диля баракни супурди. Шаҳноза пақир кўтариб, сувга кетаётган эди, Рустам йигитлардан бирига буюрди:

      – Сувга сен бор! Эҳтиёт бўл, қудуққа энгашма…– Қудуқ дегани семон қувурни тик қилиб ерга кўмилган нарса экан. Машинада сув олиб келиб, хлор аралаштириб, шу «қудуқ»қа қуйишаркан.

      Рустам, эҳтиёт бўл, деб бежиз айтмаган экан. Бултур қайсидир совхозда талабалардан бири сирғаниб, қудуққа тушиб кетибди. Ўртоклари тортиб олгунча тамом бўпти…

      Баракнинг ўртасига

Скачать книгу