Парвоз ёки интуицияни кодлаш. Шухрат Суюндик
Чтение книги онлайн.
Читать онлайн книгу Парвоз ёки интуицияни кодлаш - Шухрат Суюндик страница 18
Тўқсон етти фоиз одам шундай яшаяпти. «Ҳали олдинда қирқ йил, эллик йил бор-ку!» дейди. Вақт кетяпти, аста-аста…
ТУҒИЛИШ ЎЛИМГА ЯРАТИЛГАН ИМКОНДИР
Туғилиш сизнинг қанчадир вақтдан кейин ўлишингизни билдиради. Чақалоқ туғилди, ҳаёт бошлади. Ўтаётган сониялар борган сари ўлимга яқинлаштиради. Шу сабаб, бу ҳаётда яхши ўйинчи бўлиш керак. Дунёни айланиш, бошқа жойларниям кўриш керак. Одамзот умрида ҳеч бўлмаса бир марта уммонни кўриши керак, денгизни кўриш керак, чангалзорни кўриш керак. Ахир ҳаётга бир марта келамиз. Пайти келганидан кейин ҳеч ким сиздан сўраб ўтирмайди! «Сиз розимисиз ўлимингизга?» дейилмайди. Бўлди, ҳуштак чалинди, ўлим фариштаси жон олишга келди. «Эҳ аттанг, буни олдинроқ билганимда эди, одамларнинг энг ярамасини ҳам пешонасидан ўпиб, айланай ўзим сиздан, деб кетардим!» дейди. Ота-она, ака-ука, опа-сингил, қўниқўшниларимга яхши муомалада бўлган бўлардим. Ватанимга шундай хизмат қилардимки, ҳаммани қойил қилардим.
Ҳаммамиз ҳам ўламиз! Ўлмайдиган одам йўқ. Шоҳ ҳам, гадо ҳам ўлади. Қачонки, ўзингиз «капалак»ка айлангандан сўнг, парвоз қилгандан кейингина армон қолмайди. Озод бўлиб, парвоз қилиб бутун дунёни кўряпсиз, англаяпсиз. Маънавиятниям, моддийликниям, оиланиям эсингиздан чиқармай, ҳавас қиладиган даражада яшаб ўтсангиз, сизга ўлим фариштаси келадими, бошқаси келадими, «Яшадим» деб бемалол айта оласиз.
Одам спорт билан шуғулланганидан кейин бир терлаб, чўмилиб чиққач, танаси яйраб кетади. Эрталаб югуриб, машқ бажарсангиз ўзингизни енгил ҳис қиласиз. Кўпчиликка ўлимдан гап очсанг, кўзларини мошдай очиб қўяди. «Вой, ўламизми? Буни эшитгандим, лекин тасаввур қилмаган эканман. Яхши айтдингиз, ҳақиқатан вақти келганида жонимизни оддий сабаб билан олиб кетаверади».
Шунинг учун бир хил манбаларда ўлим фариштасини қўлида ўроғи билан чизиб тасвирланган бўлади. Чунки у битта жонни эмас, бир йўла мингта, миллионта жонниям олиб кетиши мумкин. Унга бу иш ҳеч нарсамас. Бу реал нарса! Жисмоний ўлимгаям ишониш керак. Бугун, эртага, ўн йилдан кейин ё эллик йилдан кейинми, қачон бўлсаям келади. Юрак уришдан тўхтайди, майдондан чиқ, дейди. Бу жойни бўшат! Бошқалар келяпти, улар ҳам ўйнаши керак дейишади. Сўнгги пушаймон ўзингга душман бўлади. Ана шуни эсдан чиқармасангиз, сизнинг тетиклигингиз, фаоллигингиз доим юқори бўлади.
«Ўлимни ҳеч бўлмаса, бир кунда уч марта эсингга ол» дейилганининг маъноси асли шу. Бу «барибир ўламиз эканда, мен нима қиламан» деган маънода айтилаётгани йўқ. «Ҳаётнинг қадрига ет» деган маънони билдиради. Борлигингга, яшаётганингга шукур қил дегани. Юзингга ажин туширяпти. Бошқа маънода эса фақат юзингдаги ажинларни санайвермай инсондек яша деяпти. Одамлар қойил қолсин, барчага ўрнак бўл деяпти. Ҳаётнинг ўзи парвоз қилишга чорлаяпти. Умрингни беҳудага, бўлар-бўлмасга сарфлама, арзимаган мол-ду