Улуғбек хазинаси. Одил Ёкубов

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов страница 24

Автор:
Жанр:
Серия:
Издательство:
Улуғбек хазинаси - Одил Ёкубов

Скачать книгу

оппоқ ипак салла ўраган ва ўзлари ҳам оқ ғозлардай камоли виқор билан одимлаган бир гуруҳ уламолар кириб келишди. Улар орасида Самарқанд қозиси Хожа Мискин жаноблари ҳам бор эди. Кўзлари тийрак, чеҳрасидан шиддат ёғилиб турган қозиюл-қуззот пешвоз чиққан муридларнинг саломига алик ҳам олмай, асосини дук-дук уриб, ички ҳовлига ўтиб кетди…

      Қози жаноблари ичкарида узоқ ўтирди-ю, Қаландар яна ҳовуз бўйида кутиб қолди. Ё уни чақиртиргани шайх ҳазратларининг ёдидан кўтарилдимикин?

      Қаландар Қарноқий шайх билан шу йил кўкламда, Хуршида бонудан умидини узиб, Шоҳизинда хонақоҳидаги дарвешлар жамоасига қўшилган пайтларида учрашганди…

      Қаландар дарвешлик хирқасини кийишга кийиб, пушаймон чекиб юрган пайтлари эди.

      Қаландар Қарноқий мадрасада таълим олиб юрган чоғларида фоний дунё лаззатидан юз ўгириб, фақат у дунёни ўйлаган жулдур кийимли бу дарвешларга ҳавас қилар, бир бурда қаттиқ нон, бир пиёла совуқ сувга сабру қаноат қилиб, кўча-кўйларда ҳамду сано ўқиб юрадиган бу гадолар кўзига фаришта бўлиб кўринар эди.

      Кейин билса, кундуз бошларига кулоҳ, эгниларига жулдур жанда кийиб, кўча-кўйларда ҳу-ҳулаб, бозор ва расталарни дарбадар кезиб юрадиган бу гадолар, шоми ғарибонда хонақоҳга қайтгач, тамом бошқа қиёфага кирар экан. Тор хонақоҳда наша ҳиди бурқсир, қора қумғонлар биқирлаб қайнар, баъзилар кўкнори эзар, баъзилар жулдур белбоғларини ечиб, қора дориларини олар, шундан кейин кайфу сафо, фисқи фасод, ғийбат, гоҳида уруш-жанжал бошланиб кетар эди. Ҳайратда қолган Қаландар Қарноқий бир ўйида бошини олиб қочмоқчи ҳам бўлди. Лекин кейин бу ҳам Оллоҳнинг бир синовидур, деган хаёлга бориб, сабр қилди. Хонақоҳнинг энг хилват жойларига кириб олиб, тариқат билан машғул бўлди.

      Шайх билан учрашадиган куни ҳам худди шундай бўлди. Қаландар шифти паст қоронғи хонақоҳнинг энг хилват жойига кириб олиб, жимгина тиловат қилиб ўтирарди. Ногаҳон ғала-ғовур тиниб, хонақоҳ сув қуйгандай жимжит бўлиб қолди. Қаландар Қарноқий буни сезса ҳам, кўзини очмай оҳиста тебраниб, зикр тушишда давом этди. Шу пайт кимдир уни қаттиқ туртди.

      – Бу не гумроҳлик? Не беадаблик?

      Қаландар секин бошини кўтарди. Хонақоҳнинг эшигида, нуқул оқ жома кийган муридлар даврасида… оппоқ соқоли кўксига тушган, баланд бўйли, ниҳоятда кўҳлик бир чол унга ўткир кўзларини қадаб турарди. Уни туртган қаландарбоши – “Қашқир” лақабли ғилай дарвеш кўзлари ола-кула бўлиб бақирди:

      – Беадаб гумроҳ! Тур ўрнингдан! Валинеъмат пиримиз шайх Низомиддин Хомуш ҳазратлари фақир хонақоҳимизга қадам ранжида қилгандурлар…

      Қаландар Қарноқий ўрнидан тура бошлади-ю, боши хонақоҳнинг шифтига тегиб, икки букланганича қолди. Шайх ундан ўткир кўзларини узмай ном-насабини сўради.

      – Даргоҳи илоҳийнинг гадойи, – деди Қаландар исмини айтгиси келмай. Шайх, Қаландарнинг куч ёғилиб турган бақувват жуссасига яна бир бошдан-оёқ разм солди-да, индамай хонақоҳдан чиқди. Эртасига шайх уни Бағдод қишлоғи ёнидаги

Скачать книгу