Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача. Нурали Қобул

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул страница 24

Жанр:
Серия:
Издательство:
Суиқасддан сўнгги сукут ёхуд Чингизхондан Черчиллгача - Нурали Қобул

Скачать книгу

яна бир бор тўпланиб турган биз лекторларнинг олдимизга келиб хайрлашишди.

      …Москвадан қайтганимдан кейин Георгий Александрович Крайнов мени Шароф Рашидовичнинг қабулларига етиб келишимни айтиб телефон қилди.

      Қабулхонага кирганимда икки киши, ёзувчи Саъдулла Кароматов ва актёр Ўлмас Алихўжаев ўтиришарди.

      Шароф Рашидович дастлаб Саъдулла акани қабул қилдилар. Сўнгра Ўлмас Алихўжаевни. Энг охирида мен кирдим.

      – Юрий Владимирович Андропов Марказий телевидениеда намойиш этилаётган "Оловли йиллар" фильмини қизиқиб кўраётган эканлар. Фиьлм ҳақида илиқ сўзлар айтиб, режиссёр Шуҳрат Аббосов ва Ҳамза ролини ижро этган Ўлмас Алихўжаевларни табриклаб қўйишимни сўрадилар. Суҳбатлашдим. Алихўжаев яхши йигит экан, – дедилар Шароф Рашидович суҳбат давомида.

      Шунда мен у кишига "Россия" меҳмонхонаси ёнғинида Андропов ва Гришинни кўрганимизни айтдим. Бола билан бола, кекса билан кекса бўлиб суҳбатлашадиган Шароф Рашидович ҳикоямни қизиқиб тинглаган эдилар. Мана шу воқеаларга ҳам қирқ йил бўлибди. Шоҳдир, гадодир, бу дунё унга омонатдир. Бироқ бир кунлик умримиз қолса-да инсофга келиб, феъл-атворимиздаги қусурлардан халос бўлиб, инсофу инсонийликнинг олий чўққисига кўтарила олмаймиз.

      Ким хақиқий инсон?

      Инсонликдан насибини олган инсон.

      Инсон каби инсон бўлиб қолган инсон.

      Ўзгаларнинг ғаму ҳасратига ҳамдарду хайрихоҳ бўлиш учун инсонийлик кифоя. Бироқ ўзгаларнинг қувончига хайрихоҳлик қилиш учун эса фаришта бўлмоқ керак деганида олмон ёзувчиси Жан Поль минг карра ҳақ эди.

      Мен узоқ изладим ва шайтонлар орамизда биз ўйлагандан ҳам кўплигини кўриб шом тубим қоронғу бўлди. Бироқ фаришта ва фаришталарни учратмадим…

      Ҳақиқат доимо оддий ва табиий бўлади. Америкадан Андоррага қадар дунёнинг барча мамлакатларида раҳбарлар ўша юртдаги ҳамма одамлардан ақлли бўлганликлари учун иқтидорга келмаганлар ва келмайдилар.

      Бироқ шу пайтгача шундай дея фикрлаган ҳеч бир раҳбарни учратмадим.

      Нима учун оддий, тепаси ўйиқ одамлар авлиё ва фаришталар ҳақида оғизларини тўлдириб, улар билан боғлиқ ривоятлару афсоналарга ишониб яшайдилар? Бунинг сабаби битта.

      Дашту далада тоғу чўлда улоқиб юрган чўпон-чўлиқ ҳам, қиз қариса қози бўлар, сариқ итга рози бўлар дея уйида қолиб кетган қари қиз ҳам ўзини осмон, авлиёю фариштага яқин санайди.

      Бир юзу йигирма тўрт минг пайғмабарни ясаган одамлар вақт замони келиб, Ленину Сталин, Гитлеру Франко, Муссолинию Пиночет, Маою Ким Ир Сенлардан даҳолар ясай бошладилар.

      Мақсад бу даҳоларни илоҳийлаштириш баробарида ўзларининг ҳам ана шу даҳога яқин, ундан кам бўлмаган сифатларга соҳиб даҳосифат бир кишилик эканликларини таъкидламоқ, иддао этмоқ бўлган.

      Даражасидан қатъий назар барча бўғинлардаги раҳбару раҳбарваччалар, вазиятдан вазифа чиқариб одамларни бошқаришдан лаззат туядиган ва бойимоқни истаган тўдаю оломонлар хоҳишу иродасининг тажаллиси

Скачать книгу