Энг яхши даво. Абдукарим Усмонхужаев

Чтение книги онлайн.

Читать онлайн книгу Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев страница 4

Жанр:
Серия:
Издательство:
Энг яхши даво - Абдукарим Усмонхужаев

Скачать книгу

бўлади. Маълум бир вақтда одам бир ўзи қолишини ихтиёр қилади. Масалан, ўртамиёна (соғ бўлган) эркакка кунида 2—3 соат танҳо бўлиш зарур. Аёллар тўғрисида ҳозир бир нарса дея олмайман. Чунки аёллар эркакларга нисбатан 17 марта сўзамолроқ ва мураккаброқдир.

      Жалолиддин Румий «Маснавий маънавий» асарида беморни кўришга кирган одамнинг кулгили ҳолатини тасвирлайди: қулоғи эшитмайдиган бир одам қўшниси анчадан бери касал ётганини билиб қолибди ва уни кўриб чиқсам савоб бўлади, деган фикрга келибди. Йўл-йўлакай, ўзича бемор билан қандай савол-жавоб қилишни ўйлаб олибди. Ахир мен беморнинг жавобини эшитмайман-ку, лекин тахминан гапиравераман, дебди. «Мен бемор қўшнимдан «Тузалай деб қолдингми?» деб сўрайман. Бемор «Ҳа, бир оз дурустман», дейди. Мен «Худога шукр, яхши бўлибди» дейман. Яна «Қандай таомлар еябсан?»деб сўрайман. У қайси таомни айтса ҳам, мен «Бу таом сенга жуда ёқади» дейман. Сўнг «Сени қайси табиб даволаяпти?»деб сўрайман. У кимнидир айтади. Мен «Ҳа, у ўз ишига жуда моҳир, унга ишонавер, у ўз ишини охиригача етказади»,дейман».

      Шуларни пухталаб, карқулоқ одам бемор қўшнисини кўришга кирибди. У, ўйлаб қўйгандай, ҳол-аҳвол сўрай бошлабди:

      – Тузалай деб қолдингми, қўшнижон?

      Беморнинг аҳволи оғирлашиб турган экан.

      – Ўлай деб қолдим, аҳволим ёмон, – дебди у.

      Карқулоқ қўшни:

      – Худога шукр, яхши бўлибди, – дебди.

      – Қандай таомлар еябсан?

      – Еганим заҳар-заққум, – дебди бемор.

      Дўсти:

      – Ҳа, сенга шу ёқади, – дебди. Бемор бу сўзларни эшитиб, жаҳли чиқибди.

      – Сенга қайси табиб қараяпти? – сўрабди кар қўшни.

      – Азроил қараяпти, – дебди бемор жаҳл билан.

      Кар қўшниси эса:

      – Ҳа у ўз ишига жуда моҳир, бошлаган ишни охиригача етказади, бунга ишончим комил, – дебди ва чиқиб кетибди.

      У чиқиб кетгач, беморнинг аҳволи янада оғирлашиб қолибди.

      Бу ҳикоятда бефаросат зиёратчилар ҳажв қилинган.

      Касал одамга қайси сўзлар ёқимли бўлиб ҳисобланиши керак? Менимча, соғ одамнинг гўзал ҳаётини манзара қилиб кўрсатиш лозим. У билан бирга гўзал ҳаёт орзусида суҳбат қуриш керак. «Қачон сиз тузалганингизда…» ва «Сизни биз жуда яхши кўрамиз», деган ёқимли сўзлар очқич вазифасини ўтайди.

      Агар одам жарроҳидан бош тортса, унда нима қилиш керак?

      Кўпчилигимизда касал бўлишга шунчаки вақт йўқ. Одамлар юқори нафас йўллари шамоллаши ва бошқа касалликлар билан ҳам ишга боради. Одамлар ўзларини ва атрофдагиларни авайлашни қандай ўрганишлари керак? Касал бўлишга «вақт йўқ», дейиши бу яхши, аммо «Касалликка тупурдим, майли, ўлсам ўламан» дейиш бу жуда ёмон.

      Бундай ҳолларда яширин руҳий азобланиш ҳолати тўғрисида ўйлаш керак. Касални инкор қилиш жуда ёқимсиз ҳодиса. Касал одам метро, автобус ёки трамвайда кетатуриб, атрофдагиларга йўталиши

Скачать книгу